1. Ҳар куни китоб ўқишга одатланинг. Хотирангиз мустаҳкамланади, дунёқарашингиз кенгаяди, ўзингизга, турмуш тарзингизга бўлган муносабатингиз ижобий томонга ўзгаради. «Вақт қайда?» деб баҳона қилманг. Овқатингиз пишгунча, йўл транспортида манзилигингизга етгунча ёки ухлашдан олдин 10–15 саҳифадан ўқишни бошласангиз, мутолаага муҳаббатингиз тушади-қолади.
2. Ёнғоқ енг. Ишда, уйда, йўлда қорнингиз очдими? Ёки зерикяпсизми? Бир ҳовуч исталган ёнғоқдан еб олинг. Сочлар, тирноқлар мустаҳкамланади, юрак-қон томири фаолияти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишининг олди олинади. Хуллас, кони фойда!
3. Иссиқ ва совуқ — контраст душ қабул қилишга одатланинг. Ҳар куни! Қон томирлари, асаб толаларингиз сиздан миннатдор бўлади. Оёқларда вена томирлари кенгайиши ҳам чеклаб ўтади.
4. Таом+битта олма! Овқталангач ҳар доим ҳам тишларимизни тозалашга имконимиз бўлмайди. Иш, кундалик ташвишлар дегандек. Лекин биттагина олма еб олишни уддаласак керак. Шунда тишларингиз нафақат тозаланади, милкларда қон айланиши яхшиланади, оғиз ҳидланиши, муҳими, пародонтоз (милк яллиғланиши) сизни ташвилантирмайди
5. Уйингизда доим қуритилган мойчечак бўлсин. Мойчечак дамламаси ичиш билан шамоллаш, турли бактериялардан ҳимояланасиз, оёқларингизни ванна қилиб, чарчоқдан халос бўлаасиз. Мойчечакли муз бўлакчалари билан юзни массаж қилиш эса уларни таранглаштириб, мимик ажинларга қарши курашади.
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”