5 яшар қизнинг зўрланиши воқеасидан сўнг барча боғчаларда текширув бошланди

1 дақиқа ўқиш675
5 яшар қизнинг зўрланиши воқеасидан сўнг барча боғчаларда текширув бошланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Учқўрғон туманидаги боғчада 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани сабабли, Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширувдан ўтказилмоқда.
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тузилган махсус Ишчи гуруҳ ходимларнинг хизмат вазифаларига лойиқлигини ўрганмоқда ва айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

Аввалроқ Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур воқеа ортидан Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширила бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик хабар беришича, юз берган ҳолатни ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, масъул ходимларнинг хизмат вазифаларига лойиқлигини кўриб чиқиш мақсадида махсус Ишчи гуруҳ тузилган.

Қайд этилишича, воқеага алоқадор бўлган, шунингдек, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган тизимдаги барча ходимлар ва мансабдор шахсларга нисбатан ваколатли ташкилотлар доирасида тегишли чоралар кўрилади. Айбдорларни қонун доирасида жазолаш таъминланиши таъкидланган.

Шу билан бирга, таълим ташкилотидаги мазкур воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Бундай салбий ҳолатларнинг бошқа мактабгача таълим ташкилотларида ҳам такрорланишининг олдини олиш мақсадида вазирликнинг махсус Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳозирда барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда. Бу жараён доирасида зарур чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Учқўрғон туманидаги боғчада омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жорий йил 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (номусга тегиш) ҳамда 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган К.М. процессуал тартибда ушланган. Суд томонидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?