Уэстмид тиббий тадқиқотлар институти олимларининг кўрсатишича, нитратларга бой сабзавотлар, масалан, лавлаги ва салат яшил баргларини истеъмол қилиш сариқ доғ (кўз тўрпардасининг кўриш нерви олдидаги энг сезгир жойи) дегенерацияси эрта босқичи ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress'даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Фото: CC0 Public Domain
Сариқ доғ дегенерацияси (макулодистрофия) - ёшга боғлиқ бўлган касаллик бўлиб, бунда кўриш қобилияти ёмонлашади. У 55 ёшдан ошганларда кўзи заифлик юз бериши билан боғлиқ ҳолатларнинг тахминан ярмига сабаб саналади. Шу билан бирга, кўз пардаси ҳужайраларини озиқлантирадиган томирларнинг ўлиши юз беради.
15 йил давом этган узоқ муддатли тадқиқотда 49 ёшдан ошган икки мингдан зиёд киши иштирок этди. Маълум бўлишича, кунига 100-142 миллиграмм сабзавот нитрати истеъмол қилганларда макулодистрофия пайдо бўлиш хавфи икки баробарга камроқ истеъмол қилганларга қараганда 35 фоизга кам бўлган. Ушбу миқдордан ошиш ҳеч қандай қўшимча фойда бермаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”