Ҳамал
Ҳар бир ишда эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, ҳамкасблар билан хушмуомала бўлишга ҳаракат қилинг. Улар билан баҳслашиб, ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бундан ҳеч қандай наф кўрмайсиз. Бошлаб қўйган ишларингизни охирига етказишингиз керак. Йўқса, ортиқча ташвишлар кўпаяди. Муҳаббат бобида айтарли янгилик бўлмайди. Дам олиш кунлари очиқ ҳавода сайр қилинг.
Савр
Ҳафта сиз учун омадли бошланади. Бир нечта муҳим вазифаларни сизга ишониб топширишади. Уларни бажаришда ички сезгингизга қулоқ солинг. Шунда барини уддалайсиз. Иш билан бўлиб саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Бирор безовталик сездингизми, ўз вақтида бунинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ҳафта сўнгида қадрдонлар ташрифидан хурсанд бўласиз.
Жавзо
Бошлаб қўйган ишларингизни омадли якунлаб, моддий аҳволингизни анча яхшилаб оласиз.
Ёлғиз «жавзо»лар муҳаббатларини учратишлари мумкин. Ҳаёт яна ёрқин рангларда кўринса, ажабмас! Уйингизда ҳам янгиликлар қиласиз. Хоббингиз билан шуғулланинг. Бу ҳам дам олиб, мароқли ҳордиқ чиқаришга ёрдам беради.
Саратон
Асосий вақтингизни ўзингизга бағишланг. Ишларингизни режа асосида бажаринг. Фойдаси йўқ юмушларга вақт ҳам, куч ҳам сарфламаган маъқул. Келажакдаги режаларингиз ҳақида ҳеч кимга айтманг. Фикрингиздан чалғитишлари мумкин. Берган ваъдасини бажармайдиган танишларингиздан узоқроқ бўлинг. Алданиб қолманг, деймиз-да. Пул билан боғлиқ масалаларда ҳам ҳушёр бўлинг.
Асад
Бу ҳафта ижодий қобилиятингизни намоён этиш учун қулай фурсат туғилади. Ҳаётингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Севимли машғулотларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Айниқса, янги бизнас бошламоқчи бўлсангиз, имкониятни бой берманг. Сиздан кўмак сўраганларнинг таклифини рад этманг. Иложи борича, уларга ёрдам қўлини чўзинг.
Сунбула
Ишларингизни бошлашдан аввал аниқ ва пухта режа тузиб олинг. Шунда қийналмайсиз. Янги таклифларни дарров рад этмасдан, яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки яқинларингиздан маслаҳат сўрарсиз. Улар сизни бажонидил қўллаб-қувватлашади. Ҳафта сўнгида омадли харидлар қиласиз. Бундан оила аъзоларингиз хурсанд бўлишади.
Мезон
Муҳим учрашувларда иштирок этасиз. Ортиқча ҳаяжону хавотирга берилманг. Бу сиз ўйлаган даражада қўрқинчли эмас. Ўз билим ва тафаккурингизга таянсангиз ҳаммаси яхши бўлади. Ахир, омад меҳнат ва изланиш ортидан келади. Дам олиш кунлари оилангиз учун ҳам вақт ажратинг. Улар сизнинг меҳрингиздан куч олишсин.
Ақраб
Ҳаётдан завқланиб яшашга ҳаракат қилинг. Омадим келмаяпти, ишларим юришмаяпти, деманг. Ўзингизни айблаб, сиқилиб ўтиргандан фойда йўқ. Ўзингиз ёқтирган кишилар билан кўпроқ мулоқотга киришинг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида омад кулиб боқади. Топганингиз баракали бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари табиат бағрига сайрга чиқинг.
Қавс
Ўзингиз учун бироз танаффус эълон қилинг. Бирор юмушни бажаришга хоҳиш йўқми, ўзингизни мажбурламанг. Вақтни беҳуда сарф этган фойдасиз. Яхшиси, бироз кутинг. Бирор маслаҳат керакми, оила аъзоларингиздан сўранг. Улар сизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр. Дам олиш кунлари фарзандларингиз учун вақт ажратинг.
Жадий
Муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилинг. Ўзи бўлар-да, деб вақт ҳукмига ташлаб қўйманг. Ҳафтанинг иккинчи ярми муҳим келишувлар палласи. Фақат ўзингизга ортиқча бино қўйманг. Акс ҳолда ҳамкорларингиз сиз ҳақингизда нотўғри тасаввурга боришлари мумкин.
Яқинларингиздан қарз сўраманг. Рад этишса, ортиқча гап-сўз кўпайгани қолади. Бироз сабрли бўлсангиз, даромад келади.
Қавс
Муҳим ишларни белгилаб олинг. Ва уларни бажаришга астойдил киришинг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида янги танишлар орттирасиз. Улар билан бирга бир нечта янги ғояларни амалга оширишингиз мумкин.Бу ҳаётингизда туб бурилиш ясайди. Тақдирнинг бундай туҳфаларини кулиб қаршиланг. Дам олиш кунларини дўстлар даврасида ўтказасиз.
Ҳут
Ҳафта бошида бир нечта янги таклифлар бўлиши мумкин. Уларни қабул қилмаганингиз маъқул. Чунки ҳозирча бунинг мавриди эмас. Ундан кўра, бошлаб қўйган ишларингизни ниҳоясига етказинг. Агар буни ўзингиз удалай олмасангиз яқинларингиз ё ҳамкасбларингиздан ёрдам сўранг. Бировларнинг муаммосига аралашиб, ўзингизга ортиқча ташвиш орттириб олманг.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди