date
views 9 488

Кўз зиноси

Кўз зиноси
Дўстим билан бугун кўчада кўз зиносидан сақланиш нақадар қийин эканлигидан нолидик. Шунда у бир ривоятни айтиб берди:

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир киши киради, унинг кўзларига қараб:

“Кўзларингда зино изларини кўряпман, Аллоҳдан уялмадингми?!” – дейдилар. Шунда у киши ҳайратланиб:

“Эй Усмон, қаердан билдингиз? Ё пайғамбарлик ҳамон давом этяптими?” – деганида, ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу жавоб берадилар:

“Йўқ, пайғамбарлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари билан кесилди. Фаросатим билан билдим”.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирган инсон йўлда келаётиб кўзлари гўзал бир аёлга тушган эди. Чиройига мафтун бўлиб, икки-уч бор қайрилиб қарага эди.
Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ тайёрлади
Зангиота туман “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кўз зиноси