— «Мен, — дейди ярославллик Инна Игнатева. — ҳозирги айтмоқчи бўлганларимни исбот қилиб бера олмайман. Лекин улар ҳақида гапирмай ҳам тура олмайман…»
ЭСКИ УЙ
Онаси икковлари туман марказига кўчиб ўтишганда Инна ўн тўрт ёшда эди. Улар революция давридан қолган бир уйнинг битта хонасини ижарага олишди. Уй эгаси Игорь Старцев Инна қатнай бошлаган янги мактабда расмдан дарс берарди. У қизга ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган тарихий расмларни кўрсатди, шу касбни ўргатишга ваъда берди. Булардан, албатта Инна хурсанд эди. Аммо қўшни болаларнинг айтишларига қараганда, улар яшай бошлаган эски уйда арвоҳлар дайдиб юришармиш. Кимдир уй эгалари қарғишга қолганини ҳам шипшитиб ўтишди…
Бир куни Старцев Иннани чойга таклиф қилди. Ёнида Сергей исмли кексароқ киши ҳам бор эди. Маълум бўлишича, у ҳам расм чизишга, тарихий асарларга қизиқаркан…
Суҳбат пайтида негадир Старцев Сергей амакини граф деб атади. Инна ҳайрон бўлди. Лекин ичидагини уларга сездирмади. Сездики, бу ерда бир гап бор. Уй эгаси, Сергей амакининг ўзини тутишлари, ғалатомуз суҳбатлари қизни ҳушёр торттирди…
Эртасига кечқурун Инна тўрт нафар бирга ўқийдиган болаларни ёнига олиб боққа чиқди. Уларнинг мақсади арвоҳлар борми-йўқми, текшириб кўриш эди.
Ҳаммалари дарахтга чиқиб астойдил жойлашишди. Бир маҳал… Ҳовлида кўплаб одамлар пайдо бўлди. Ҳа, бу ерда аёллар ҳам эркаклар ҳам кўпчиликни ташкил этарди. Ҳаммалари узун кийимларда. Ўртада ранглари оқариб кетган бир эркак ётар, чамаси оғир касал эди.
Шу пайт ўртага Сергей амаки чиқиб келди. Қўлида яшил матога ўралган нимадир бор эди. Ўртага чиқиб ётган кимсанинг тепасига келгач, матони очди. Шу заҳоти ҳаммаёқ ёришиб кетгандек бўлди. Ҳатто, бу ёруғликни кўриб дарахтда ўтирган болалардан бири пастга қулаб тушди. Унинг кетидан бошқалари ҳам. Фақат Иннагина қимирламай ўтираверди.
Ёруғлик қандай тезликда пайдо бўлса, шундай йўқолди. Лекин… Инна сездики, У ердаги одамларнинг ҳаммаси уни кузата бошлашди. Ҳа, улар орасида Старцев ҳам бор экан. У Инна томонга қараганча нуқул бош чайқаб қўярди. Қўрқиб кетган қиз жонҳолатда ўзини пастга ташлади…
Эртаси куни Инна мактабга бормади. Синфдошлари уни кўргани келиб айтишдики, Старцев ишдан бўшаб, Ветров икковлари қаергадир кетиб қолишганмиш…
Ўша куни яна биргалашиб томга чиқишди. У ерда Старцев унутиб қолдирган эски фотосуратлар ётарди. Улар орасида Ветров ҳамда Старцевларнинг ҳам суратлари бор эди. Фақат суратлар ХХ асрнинг бошларида олинган. Айниқса, Ветровнинг сурати остидаги «Граф К» деган ёзувни кўрган болалар ҳайратдан қотиб қолишди… Ажабланарлиси шундаки, улар аллақачонлар оламдан ўтган бўлишлари лозим. Хўш, нега унда икковлари ҳам ҳамон тирик?..
ТАСОДИФИЙ УЧРАШУВ
Эски уйдаги воқеалар тез орада ҳамманинг эсидан чиқди. Лекин Инна иккала суратни ҳам ҳар эҳтимолга қарши асраб қўйди. Чунки Старцевнинг жўнаб қолишида ўзини айбдор деб ҳисоблар, қачонлардир кўриб қолсам албатта кечирим сўрайман деб кўнглига тугиб қўйганди…
Шундай бўлди ҳам. Улар Ярославлда учрашиб қолишди. Ўшанда Инна ҳам қайсидир суратлар кўргазмасида иштирок этиш учун борганди. Қараса, Сергей Ветров турибди. Ҳаяжондан сал бўлмаса йиқилиб тушаёзди. Ветров унга бир конверт тутқазди. Инна четроққа ўтди-да, конвертни очди. Унда собиқ муаллими Старцевнинг битиклари мавжуд эди.
— Биз, — деб ёзганди Старцев. — Ҳар доим одамлар орасида турли исмлар билан яшашимиз лозим. Минг йиллар, ўн минг йиллар ўтар, аммо биз сизлар билан биргамиз. Биз абадий дўстлик тарафдоримиз. Илтимос, мени қидириб овора бўлма. Чунки бу сен учун катта хавф туғдириши аниқ. Мен эса, сенинг азобланишингни, қийноқлар гирдобида қолишингни истамайман. Фақат шуни билгинки, мен аслида Старцев эмасман. Бу шунчаки ўйлаб топилган исм холос. Мен минг йиллардан бери мавжудман. Аслида собиқ графларданман. Алвидо!..
Инна бу сўзларга ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай ҳануз бош қотиради. Лекин шундоқ ёнида Старцев деярли ҳар куни туришини юракдан ҳис этиб туради.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади