Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Финжонга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди. Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла финжонни узатдим.
Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз", дедим. У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".
Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.
У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин Исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини Исломга даъват қилиб уларни мусулмон бўлишига сабабчи бўлди. Биргина "табассум ва бир пиёла чой".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам", деганлар.
Роғад Сомий
Абдулқодир ПОЛВОНОВ таржимаси
Абдулқодир ПОЛВОНОВ таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”