81. Дуолар мустажоб бўладиган вақтларда дуоларингизда доимий равишда онангизнинг ҳақларига дуо қилинг.
82. Дўстларингизни зиёфатга таклиф қилганингизда уларнинг меҳмондорчилик ҳақидаги илиқ фикрларини – мазали овқатлар, ажойиб ширинликлар, чиройли тузалган дастурхон ва ҳоказоларни онангизга етказинг. Бу уларни қанча хурсанд қилади-я!
83. Она билан ўтириб суҳбат қилиш учун ҳар хил қўнғироқларсиз ёки газета ва журналларни титкилашсиз махсус вақт жорий қилиш лозим.
84. Қиз фарзандлар дугоналари билан боғланганда (учрашганда) оналарини ҳам ўзлари билан олишсин. Бундан ҳеч бир шаклда хижолат чекишмасин, бирор йўл билан оналарини бундан қайтаришмасин.
85. Улар билан ҳар ерда, ҳар қандай мақом-мансабда фахрланинг.
86. Уларга онага яхшилик қилиш ҳақидаги қисса ва ҳикояларни айтиб беринг. Оналарнинг бу билан кўнгиллари ёришади.
87. Улардан ўзингиз учун дуолар олинг – Аллоҳ сизни уларга яхшилик қилишингиз билан ризқлантиришини сўраб. Бу сизнинг у зотга миннатдорчилик билдиришга бўлган иштиёқингизни ва у зотга нақадар меҳрибонлигингизни билдиради.
88. Ҳар доим Сиздан рози бўлишларини ва дуолар қилишларини сўранг. Бу билан сизнинг ҳузурингизда уларнинг розиликлари қанчалик муҳим ва мартабалари қанчалик олий эканлигини кўрсатган, уларга ҳис қилдирган бўласиз.
89. Барча билан (оила, қўни-қўшни, маҳалла-кўй ва ҳоказо) ким энг кўп онага яхшилик қилишда мусобақалашинг. Бунда сиз доимо пешқадам бўлинг. Сиз онага яхшилик борасида янги йўлларни кашф этинг. Бу билан ўзингизга ажр, қолаверса, бу борада сизга эргашганларнинг ажрича ажр оласиз. Бунда уларнинг савобларидан бирор нарса камайиб қоладими?!
90. Улар ҳузурида, ёнларида овозингизни кўтарманг, хокисорлик қилинг, уларнинг буйруқ ёки хизматларини юмшоқлик билан амалга оширинг.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”