21:18 / 07.12.2018
4 087

Ўтириб ишлашнинг зарарларини қандай қилиб камайтириш мумкин?

Ўтириб ишлашнинг зарарларини қандай қилиб камайтириш мумкин?
Одатда аксар маслаҳатлар камроқ ўтириш ва кўпроқ ҳаракатланиш атрофида айланади. Бироқ аслида биз қандай ва нимада ўтириб ишлашимиз унчалик ҳам муҳим эмас.

Компютер ёнида давомли ўтириш туфайли келиб чиқадиган асосий муаммолардан бири — бу гиподинамия эмас, балки эгилиб ўтиришдир.

Нима учун биз эгиламиз?

Маълум бўлишича, горизонтал ўтирғичли ҳар қандай стул тананинг физиологик ҳолатини эгаллашга халақит беради. Стулнинг горизонтал устидаги сон узунлиги сабабли тосда айланиш лаҳзаси пайдо бўлади. Тос орқага урингани сабабли умуртқа айлана шаклига кела бошлайди ва биз эгиламиз. Бу қонунан тўғри бўлиб, бунда биз эмас, аксинча стуллар айбдор.

Умуртқанинг эгилиши оқибатида умуртқа оралиғидаги дискларга тушувчи юклама 10–11 мартага ортади. Оқибатда остеохондроз, протрузия ва бел чурраси пайдо бўлади.

Физиологик ўтириш

1970 йилларда Европалик шифокорлар нима учун болалар стулда ўтирганда олд ва орқа томон қимирлаб ўтиришини текшириб кўришган. Маълум бўлишича, ўтирганда уларнинг тоси ва умуртқаси табиий ҳолатни эгаллайди. Ўшанда орқаги тисарилувчи суянчиқли стуллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўтирувчи ундан сирпаниб кетмаслиги учун конструкцияси тиззада таяниш мосламаси билан тўлдирилди. У kneeling chair – тизза стули деб аталди. Бундай стулларни яна ортопедик ҳам дейишади. Улар ўтириб ишлаш туфайли белида оғриқ пайдо бўлганлар учун тенгсиздир.

Физиологик стулларнинг иккинчи тури бу saddle chair – эгар стулдир. Унда ўтирган киши ўзини отда ўтиргандек ҳис қилади. Бу ҳолатда инсон тик турганга яқин бўлади. Бироқ кун бўйича тик туриб ишлашдан кўра, эгар стулди ишлаш анча қулайдир.

Ҳар қандай физиологик стулнинг фарқи шундаки у тана ва сон оралиғида берк бурчакни ҳосил қилади.

Бел қисми анатомик жиҳатдан букилишларни сақлаган ҳолда тўғри ҳолатни эгаллайди. Натижада нафақат бел соҳаси, балки ундан юқорида жойлашган умуртқа поғоналари, кўкрак фақаси ва елкалар ҳам ўзини енгил ҳис қилади.

Албатта, ҳеч бир стул саломатликни кафолатлай олмайди. Аммо, натижага эришиш учун инсон ҳаётига фақат фойдали машғулотларни қўшиши керак. Масалан, жисмоний юкламалар билан шуғулланиш баробарида зарарли буюмлардан воз кечиш керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўтириб ишлашнинг зарарларини қандай қилиб камайтириш мумкин?