ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз ажойиб тарзда бошланиб, шундай якун топади. Ҳеч ким режаларингизни, кайфиятингизни буза олмайди. Шундайлар учраб қолса, дарҳол тўхтатишга ҳаракат қилинг. Тижорат ва ҳуқуқий мавзудаги тадбирлар муваффақиятли ўтади. Оиладагилар билан жанжаллашмаганингиз маъқул. Ҳатто, баҳслашишни ҳам хаёлга келтира кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 декабрда ҳам ишда, ҳам гапирган гапингиз орқали профессионаллигингизни баъзиларга қайта исботлашингиз керак бўлади. Кун давомида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Улар қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганларнинг айримлари ҳам бугун бўлғуси ёстиқдоши билан танишиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Нафақат танишасиз, балки уни бир кўришдаёқ севиб қоласиз, ишонинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида молиявий масалада кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Бу ғалабага руҳан тайёр туринг. Аммо баъзилар оилани биринчи ўринга қўйишади-ю, бу муваффақиятни қўлдан чиқаришади. Сиз кун мобайнида қалбингизга қулоқ тутинг. Қайсидир принциплардан воз кечишингизга тўғри келар балки. Шундай бўлиб чиқса, уларни йўқ қилинг. Бу келгуси ҳаётингиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Соғлиғингизни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 декабр куни оилангизга, яқинларингизга керагидан ортиқроқ меҳр-мурувват кўрсатишингиз тавсия қилинади. Агар уйингизда ёши ўтган яқинларингиз бўлса, уларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатинг. Уларнинг дуоларини олинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилмоқда. Бу сафарда келажакда фойдаси тегиши мумкин бўлган одамлар билан танишасиз. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказишга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кескин, оғир вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлашингиз тавсия этилади. Ҳатто, сира чидай олмай бақиргингиз, дунёга жар солгангиз келса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Молиявий аҳволингиз кечагидан яхшироқ бўлади. Лекин барибир пулни бўлар-бўлмасга сарфлайвермаслигингиз керак. Байрам учун олдиндан совғалар, маҳсулотларни харид қилинг. Бу жуда гўзал амаллардан бири. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 декабрда таваккалчилик сизга муваффақиятсизликларни ҳадя этади. Бундан ташқари, алоҳида тайёргарликларсиз олис сафарга чиқишни ҳам режалаштирмаганингиз маъқул. Бугун бажарадиган ишларингиздан тортиб гапирадиган гапларингизгача ортиқчалик кўзга ташланмаслиги лозим. Режаларингизни ҳамкасбларга гуллашдан тийилинг. Бугун дўкон айланиш, аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига кириб ўтиш ва табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар дангасаликни байроқ қилиб олмасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечади. Тушга қадар раҳбарингиз ҳузурига чорлаб, сизга хушхабар етказиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ёрқин танаффусларга тайёр туринг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Бу ҳам кайфиятингизни кўтариб юборади. Шахсий иш юзасидан қилинажак сафарлардан воз кечинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 декабр куни яқин дўстларингиздан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Даромад келтирмайдиган ишларни четга суриб қўйинг. Ортиқча вақт йўқотишдан не фойда, тўғри эмасми? Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун йирик лойиҳалар учун пул тиксалар, интиҳоси қувонарли бўларди. Кечқурун спортзалда шуғулланиш, сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Миянгизга тез-тез ўрлай бошлаган ёмон хаёлларни итқитиб ташлашга ҳаракат қилинг. Уларни деб хуш кайфиятдан маҳрум бўлманг. Ундан кўра битмай қолган ишларни битириш, саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлганингиз маъқул. Чунки бугун ўзингизни ҳар галгидек аъло даражада ҳис эта олмаслигингиз мумкин. Башарти бош оғриғи ўтиб кета қолмаса, қон босимингиз сакрашда давом этса, дарров врач қабулига боринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 декабрда ҳамкасбларингиз шаънига хунук ва ҳақоратли сўзларни ёғдира кўрманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Биринчидан, ишхонада обрўйингизга путур етади, иккинчидан, ҳасадгўй ҳамда рақобатчиларнинг эътиборини тортади. Имкон доирасида бугунги куннинг иккинчи қисмини дўстлар билан бирга табиат қўйнида кечириш пайида бўлинг. Кечки пайт яқинларингиз учун байрам совғалари харид қилиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун биринчи навбатда иммунитетингизни кўтариш ва яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг. Агар вужудингизда ҳолсизликни ҳис эта бошласангиз, витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг ва тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Бугун тадбиркорлар учун фойдали келишувлар ва мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида барча яқинларини олиб табиат қўйнида дам олиш учун отланишлари лозим.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 декабрда ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Муҳаббатда нимани режа қилган бўлсангиз, режаларингиз амалга ошади. Молиявий муаммолардан ҳам кўнглингиз тўқ бўлсин. Ҳаммаси яхши бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошларидан ўтказишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”