23:25 / 12.12.2018
5 171

Қачон, у сизни соғина бошлайди?

Қачон, у сизни соғина бошлайди?
Қачонки, у ўзини сизга керак эмаслигини сезгандагина сизни соғина бошлайди:

Қачонки, унинг смс хабарларига ўша заҳотиёқ жавоб беришни тўхтатганингизда, у нима сабабдан бундай қилаётганлигингизга қизиқа бошлайди;

Қачонки, сиз учрашув белгилаб, у илгари учрашувни қолдиргани каби, сиз ҳам кейинга қолдирсангиз. Фақат бундан энди унинг кўнгли оғришни бошлайди, сизни эмас;

Қачонки, йўлда кетаётганида сизнинг севимли қўшиғингиз янграшни бошлаганида;

Қачонки, унинг ҳаётида қандайдир яхши ҳодиса юз берганида, фақатгина сиз билан биринчилардан бўлиб бўлишгиси келганини тушунади;

Қачонки, сиз унга эрта тонгдан «Хайрли тонг!» деган сўзларни ёзишни тўхтатганингизда у сизни қумсайди;

Қачонки, сиз унинг эътиборини ўзингизга қаратишга ҳаракат қилишни бас қилганингизда, у сизга қараб сиз у ўйлаганидан ҳам нафисроқ ва ажойиб хилқат эканлигингизни англайди;

Ва у буларнинг ҳаммасини жуда кеч бўлганида тушунганидан ўзи-ўзидан нафратланади…

Қадрингизни билинг аёллар, жуфтингизга ёпишиб олгунча ўз устингизда ишланг, ўсинг, ривожланинг! Севимли машғулотларингиз билан шуғулланинг. Ўз оламингизни яратинг! Шундагина ўзингиз излаган қадрга,эътибор ва меҳр-муҳаббатга эришасиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қачон, у сизни соғина бошлайди?