15:46 / 15.12.2018
7 354

Юзингизга қараб феълингизни айтамиз

Юзингизга қараб феълингизни айтамиз
Юзингизда майда ва узун кўринишдаги ажинлар кўп бўлса, бу сизнинг аниқ мақсадга эга, режали инсон эканлигингизни билдиради. Кўзнинг ташқи бурчагидан юқорига қараган ажинлар, ҳаётда ўз ўрнини топадиган, атрофидагиларнинг ҳурматини қозона оладиган аёлларга хос.

Лаб атрофидаги “ўрдак панжаси” шаклини эслатувчи ажин оптимистик характерингиздан дарак беради. Бу тоифа аёллар ўзгалар дардига шерик бўлиб, ўзи қолиб, бировнинг муаммосини ҳал этиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Икки қош ўртасидаги чуқурча тақдирнинг сиз учун атаган синовлари ҳали олдинда эканлигини англатиши мумкин. Ташвишланманг! Қош ўртасидаги йирик ажин кўп ҳолларда юқори мартабага эришиш, парвоз онлари ва бахтли турмуш билан ҳам ифодаланади.

Қошнинг фақат бир тарафига қараб йўналган ажин соғлигингиздаги ўзгаришлардан огоҳлантиради. Шахсий ҳаётда эса ҳаммаси яхши ва сиз кутгандек бўлишига ишорадир.

Иккита қош ўртасида, энига жойлашган ва яққол кўриниб турган ажинлар, ташкилотчилик қобилиятингиздан дарак беради. Ҳамиша вақтингиз зиқ, нуқул чоп-чоп билан бандсиз. Шунингдек, вақти-вақти билан асабийлик ҳам кузатилади. Шундайми?

Пешонадаги ингичка, билинар-билинмас ажинлар феъл-атворингизнинг ўзгарувчан эканлигини билдиради. Бу тоифа аёллар дид борасида ажралиб туришади, ўзи ҳам, ҳаёти ҳам гўзал бўлиши учун тинмай меҳнат қилишади.

Юздаги ёшга доир текис, аниқ ва чуқур жойлашган ажинлар соҳибасига эркаклар ҳам ҳавас қилса арзийди. Унда ўзига хос шижоат, ғайрат ва мақсад сари интилувчанлик бор.

Пешонадаги қисқа ётиқ чизиқлар юмшоқ феълли, кўнгилчан аёлларга хос. Бундай аёлни хафа қилиш осон бўлса-да, аразини ортиқча намойиш этавермайди. Ҳатто ғам-ғуссани ҳам кулиб туриб енгиши мумкин.

Бурундан лаб атрофига қараб йўналган ажинлар ўзига хос характердан дарак беради. Бундай аёллар об-ҳаво сингари ўзгарувчан, хафа бўлганини ҳам ёки хурсанд бўлганини ҳам билиб бўлмайди, сезилмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юзингизга қараб феълингизни айтамиз