Жанубий кореялик олимлар қора (ёввойи) гуруч ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам бериши ва семиришнинг олдини олиши ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда Food News порталига таяниб Kun.uz маълум қилди.
Илмий гуруҳ ортиқча вазнга эга тажриба сичқонларида тадқиқот ўтказди. Тажриба давомида сичқонларга қора гуруч берилган.
Аниқланишича, ушбу гуручни истеъмол қилиш жигарда ва ёғ тўқималарида липидлар (ёғлар) тўпланиши ва холестерин даражасини камайтиради. Шу тариқа, қора гуруч юқори калорияли озиқ-овқат истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради ва ортиқча вазн тўплаш тезлигини камайтиради.
Олимларнинг таъкидлашича, қора гуручда оқ гуручга нисбатан кўпроқ миқдорда антиоксидантлар, оқсил, клетчатка (бириктирувчи тўқима) ва кам миқдорда шакар бор. Бундан ташқари, қора гуручнинг гликемик индекси (қондаги шакар миқдорига таъсири) 42,3ни, оқ гуручники эса 64ни ташкил қилади. Буларнинг барчаси қора гуручни соғлиқ учун безарар ҳолда очлик ҳиссини узоқ вақт қондиришга имкон берувчи парҳез маҳсулот қилади.
Қора гуручнинг илмий номи сув цицанияси бўлиб, бошоқли ўсимликлар оиласига киради. Соддароқ айтадиган бўлсак, у 1,5-3 метргача баландликка етадиган ботқоқ ўсимлиги бўлиб, оддий гуручнинг яқин турдоши ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?