20:25 / 18.12.2018
10 477

Аёлин қизғанмай қўйдия эркак

Аёлин қизғанмай қўйдия эркак
Ғаюр мардлар бугун мозийдан дарак,
Рашк отлиғ фазилат гўё бир эртак,
Ор-номус бегона қўлларда эрмак,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.

Эр қолар уйида боласин қараб
Аёл тижоратчи, кезар Турк, Араб,
Бундайин балога бирдан бир сабаб,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.

Кийимлар баданга ёпишар таранг,
Кийимин кийим деб атайсиз аранг,
Буни маданият аташар, қаранг,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.

Уйидан чиқарда хўб пардозланар,
Номаҳрам олдида кулиб нозланар,
Ҳайвон ҳам жуфтини ахир қизғанар,
Аёлин қизганмай қуйдия эркак.

Бу элдан чиққанми тунги капалак,
Бундайин иснодни кўрганми фалак,
Бундан кўра урма, тўхта эй юрак,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.

Юрар бўлди камина эл ичра маъюс,
Ерга қадаганча кўтаролмай кўз,
Эй воҳ, уруғлади заминда даъюс,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.

Манба: Ўзбeкистон мусулмонлари идораси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлин қизғанмай қўйдия эркак