Фикр ўрнига ҳиссиётни қўзғаш мантиқий таҳлилни, жумладан ўзни танқид қилиш ҳиссини тўхтатишга хизмат қиладиган анъанавий йўлдир. Шунингдек таъсирли ибораларни ишлатиш ҳам онгсизлик ва шуурсизлик ҳолатини юзага келтиради. Энди бу ҳолга тушган каллага турли фикр ва майллар, ҳамда қўрқув, қараш ва хулқ-атворлар уруғини экиш мумкин бўлади.
Ноами Чомски, америкалик файласуф
Мулоҳаза: Араб тилли ижтимоий тармоқларда бу фикрга илоҳий ваҳийни рўкач қилган ҳолда эътирозлар бўлмоқда. Ушбу эътирозлар "Ваҳий ҳам ҳиссиётни қўзғайди. Наоми Чомскининг фикрича уям мазкур натижа, яъни онгсизлик ва ақлни ишлатмаслик ҳолатига олиб келарканда. Бундай натижа ваҳий мартабаси учун лойиқ эмас", деган мазмунда бўлмоқда.
Тўғри, бу эътирозда ҳам жон бор. Ваҳийга асосланган таълимот ва диний хитоб доим инсон ҳиссиётини қўзғайди. Лекин ғаразгўй инсон томонидан ҳиссиётни қўзғаш билан илоҳий ваҳийнинг ўртасида фарқ бор. Одатда биринчиси натижасидан инсон афсус ва надоматларга дучор бўлса, иккинчисининг натижаси кўпгина яхшиликларга боис бўлади. Қолаверса, илоҳий ваҳий ақл ва ҳисга баробар хитоб қилгани учун онгсизлик ва шуурсизлик ҳолати юзага келмайди. Демак, файласуф олимнинг бу фикри фақат ғаразгўй инсонлар томонидан қўзғаладиган ҳиссиётга тегишли.
Мубашшир АҲМАД
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?