
Дунё олимлари яқинда махсус тадқиқот ўтказиб, ёлғон ва ҳақиқатнинг ижобий, салбий жиҳатларини аниқлашга уриниб кўришди. Бунинг учун юздан зиёд кўнгиллиларни икки гуруҳга бўлиб, бирига 10 ҳафта давомида фақат рост гапиришни тайинлашди. Иккинчи гуруҳга эса ҳеч қандай вазифа юклашмади. Орадан 10 ҳафта ўтгач, иккала гуруҳни тест ва компьютер полиграфияси синовларидан ўтказишди.
Маълум бўлдики, 10 ҳафта давомида фақат рост гапирганлар жисман ва руҳан ўзларини жуда яхши ҳис эта бошлашган. Иккинчи гуруҳдагилар эса ёлғондан унумли фойдаланган. Шунга яраша саломатликларига сезиларли даражада путур етгани маълум бўлди. Улар асосан бош, томоқ оғриғи, стресс ҳолатларидан безовта бўлишган.
Шундан келиб чиқиб олимлар иложи борича кундалик ҳаётда ёлғон ишлатмасликни барчага маслаҳат беришмоқда. Шунда саломатлигимиз ҳам аъло даражада бўлишига кафолат бор экан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар