Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ичкиликка ружу қўйган одамларга нисбатан бир йил кўпроқ яшайди, деган хулосага келишди.
Олимлар 6 минг нафар кекса америкаликнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Тадқиқот давомида иштирокчиларнинг бир қисмида енгил шаклидан тортиб оғир туригача бўлган юрак етишмовчилиги келиб чиққан.
Алкогол истеъмол қилиш юрак касаллиги бор одамларга қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида иштирокчилар уч гуруҳга бўлинди: спиртли ичимликларни умуман ичмайдиганлар, меъёрида ичадиганлар ва ичкиликка муккасидан кетганлар.
Олимларнинг таъкидлашича, спиртли ичимликларнинг бундай таъсири сабаби ҳали батафсил ўрганилмаган. Бироқ вино ва пиво каби спиртли ичимликлар қон томирларини кенгайтириши ва қон босимини тушириши маълум.
“Агар аввалдан спиртли ичимлик ичмайдиган бўлсангиз, яхшиси, ичишни бошламаганингиз маъқул”, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири Дэвид Браун.
Август ойидаги яна бир халқаро олимлар гуруҳи "алкоголли ичимликларни “меъёри"да истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарсиз" деган фикр хато экан, деган хулосани беришганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”