Эр ва аёли 60 йил бахтли ҳаёт кечиришди. Уларнинг бир-биридан яширадиган сирлари йўқ эди. Фақатгина аёл бутун умри давомида битта сирни яшириб келди. Шкафининг бир чеккасида қути турар ва аёл эридан ўша қутини очиб қарамасликни илтимос қилган эди. Эр ҳам аёлининг илтимосини бажо келтириб, қутичани очиб кўрмади. Қариб қолган аёл сирини очишга қарор қилди ва эридан қутичани олиб келишини сўради…
Қутини олиб келиб, очган эр ичида иккита тўқилган ўйинчоқ ва анчагина пул борлигига гувоҳ бўлди.
– Бу нима? – деб сўради хайрон қолиб эр.
– Биласанми, тўйимиздан олдин суюкли бувижоним менга бахтиёр оила бўлиш сирини ўргатган эдилар. Бувижоним: “Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, тилингни тий. Агар эрингдан жаҳлинг чиқса, у билан тортишма. Мана бу мосламалар мендан сенга совға. Жаҳлинг чиқиб, жанжалга йўл очилаётганини кўрсанг, дарров ўтириб бирон ўйинчоқ тўқи”, – деган эдилар.
Эрнинг кўзлари беихтиёр ёшланди, ахир қутида иккитагина ўйинчоқ бор эди. Лекин у аёлини ранжитган пайтлари бундан анчагина кўп бўлганини билар эди. Шунда у:
– Ўйинчоқларнику тушундим. Мана бу пуллар қаердан келди? Ахир мендан пул яширадиган одатинг йўқлигини биламанку! – деди.
– Бу пуллар тўқиган ўйинчоқларимни сотилиши эвазига йиғилган…
Хулоса ўзингиздан… Ҳар қандай ҳолат бўлмасин биз тилимизни тия оляпмизми?!
Шаҳноза Олимбой қизи таржимаси
Манба: ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди