09:53 / 27.01.2019
5 571

Вақт эмас, биз тез ўтмоқдамиз...

Вақт эмас, биз тез ўтмоқдамиз...
Бир замонлар бир сўфи йўлдан ўтаётган отлиқни тўхтатиб шундай дебди:

– Агар йўлинг ўша томонларда бўлса, мени фалон шаҳарга элтасанми?

Отлиқ рози бўлибди ва сўфини отига мингазиб, йўлга тушибди. Анча йўл юрилгач, сўфи бироз дам олишни таклиф қилибди. Отлиқ нега дам олиш кераклигини тушунмабди, аммо сўфининг айтганини қилибди. Сўфи ўтириб кўзларини юмибди. Бироз шу ҳолатда сўзсиз қолибди ва кўзларини очиб, йўлда давом этишни айтибди. Отга мингашиб йўлга тушибдилар. Ниҳоят сўфи манзилига етганда отлиқ қизиқишини енголмай бояги ерда нега тин олганини, кўзларини юмиб ўтирганининг сабабини сўрабди.

Сўфи отлиқнинг саволига шундай жавоб берибди:
– Шу қадар тез юрдикки, руҳимиз ортда қолди. Мен у ерда дам олиб, руҳимни кутдим!

Ривоятдаги ҳисса, бугунги ҳолатимизни жуда гўзал англатмаяптими? Вақт тез ўтмаяпти, биз жуда тез кетяпмиз. Жуда шошиляпмиз. Ҳаммамиз шошқалоқ бўлиб кетганмиз. Шунчалик тез кетяпмизки, руҳимиз қаерда, қандай аҳволдалигининг фарқига ҳам бормаяпмиз...
Ҳоқон Мангуч
Умида АДИЗОВА таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вақт эмас, биз тез ўтмоқдамиз...