Жанубий кореялик олимлар смартфондан фаол равишда фойдаланиш болалар учун зарарли эканлигини эътироф этди. Нигоҳ доимий равишда кичик экранга қадалаверса, кесишувчи ғилайлик юзага келади.
Чоннам миллий университети касалхонаси тадқиқотчилари 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 беморни ўрганди. Уларнинг барчаси кесишувчи ғилайлик — нигоҳ бурун томонга қараб қоладиган ҳолатдан азоб чеккан.
Бу болаларнинг барчаси смартфонларга кунига 4—8 соат вақт сарфлагани аниқланди. Бунда кўздан экрангача бўлган масофа 20—30 сантиметрни ташкил этган.
Одатда кесишувчи ғилайлик беш ёшгача бўлган болаларда ривожланади. Осиё мамлакатларида бундай касаллик жуда камдан-кам учрайди, Европада эса бундай ташхис анча кўп қўйилади.
Шифокорлар беморларга, биринчи навбатда, смартфонларни кўздан холи қилиб, икки ой давомида улардан фойдаланмасликни тайинлади. Шундан сўнг 12 бемордан тўққиз нафари тезда соғайишни бошлади.
Шифокорлар таъкидлашича, ғилайлик ва кўриш қобилиятининг бузилиши билан боғлиқ бошқа муаммолар олдини олиш учун смартфондан узлуксиз фойдаланишни чеклаш — гаджетга бир йўла 30 дақиқадан кўп вақт ажратмаслик керак. Боланинг кўзлари жойлашуви меъёрдан четга чиққанини пайқаши билан, ота-она уни офтальмологга кўрсатиши зарур. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди