Қиролича Мария университети олимлари семиришга қарши янги дори воситасини яратишди

Қиролича Мария университети олимлари семиришга қарши янги дори воситасини яратишди
Бу дори беш йилдан бери тест синовларида бўлган ва синовлар кўнгилдагидек якунланди. Энди дори клиник синовларга жалб этилади.
Янги дори воситаси таблетка кўринишида ишлаб чиқарилади. Уни ичган одамнинг иштаҳаси бўғилиб, ўзини кичик порциядаги таомга ҳам тўйган ҳисоблайди. Бу эса ортиқча вазн йиғиш балосидан асрайди.

Дори овқатдан олдин ичилади. Таркиби фақат экологик тоза мойлар аралашмасидан иборат. У фаол компонентларни ошқозон-ичак қисмининг пастки ҳудудларига етказади. Шунинг таъсирида организм инсулинга ўхшаш гормонлар ишлаб чиқара бошлайди. Гормонлар эса иштаҳани бўғиш учун хизмат қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар