ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам кўп бора жиддий тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Шунинг учун эрталабдан руҳан тайёр туришингиз керак. Тақдирдан нолиманг, ўзингизни койиманг, дунёга, ҳаётга реал кўз билан боқинг, шунинг ўзи етарли. Сиз албатта тўсиқларни мардона енгиб ўтиб ғалаба нашидасини сурасиз. Ҳамкасбларингиз ҳам сизга яқиндан ёрдам кўрсатиб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Оиласизлар муҳаббатда бўлғуси жуфти билан муносабатларда юзага келадиган баъзи ноқулайликларни йўқ қилишга уриниб кўрсинлар.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 февралда яқин ўтмишни эсга олиш, ўша пайтларда йўл қўйган хатоларни ёдга олиш шарт эмас. Бу сизга ишда ҳам, яшашда ҳам фақат халал беради. Кечқурун ким биландир қандайдир ёқимсиз суҳбат кутиб туради. Қариндошлардан кимдир сиздан ҳадеганда нуқсон қидириб, танқид остига олиш пайига тушиши мумкин. Хотиржам бўлинг, сукут ёрдамида бундай ноқулай вазиятлардан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишингизда кутилмаган совға кутиб турибди. Аниқроғи, эрталаб кўнглингиз ғашланган кўйи ишга келасиз. Қандайдир кўнгилсизликни кутиб ўртанасиз. Аслида эса сизни фақат яхшиликлар, хуш лаҳзалар қарши олади. Ҳаётга оптимист назари билан боқишингиз нафақат ўзингиз ёмон кўрадиганлар, балки айрим қўшнилар билан содир бўлиши мумкин ҳисобланган жанжалларга ҳам барҳам беради. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида дам олишингиз, хавотирлардан нари бўлишингиз тавсия қилинади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 феврал куни профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмаклашувчилар билан янада илиқ муносабатлар юритасиз, қалинлашасиз. Уларнинг ёрдамида тажрибангизга тажриба, билимингизга билим қўшила боради. Ангина ё грипп билан дафъатан хасталаниб қолмаслик учун саломатлигингизни кун давомида назоратда ушланг. Ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, компьютер қаршисида камроқ ўтириб, кўпроқ пиёда юришга эътибор қаратинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун оиласизларнинг куни романтикага бой бўлади. Олқишларнинг барчаси фақат сизга аталади. Ҳамкасблар истеъдодингизга, ташаббускорлигингизга тасаннолар айтади. Қариндошлар кутилмаган совғалар ҳадя этишади, қўшнилар сизга майин жилмайиш орқали ўз ҳурматини изҳор этади. Аммо молиявий муаммолардан қочиб қутула олмайсиз. Уларни ҳеч кимнинг кўмагисиз мустақил бартараф этишингизга тўғри келади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 февралда эрта тонгданоқ ишчан кайфиятда бўласиз ва фақат омад сари талпина бошлайсиз. Бироқ сал тезликни камайтирмасангиз бўлмайди. Чунки ҳаддан ташқари интилишни кучайтирсангиз, йўқ жойдан муаммолар чиқиб келиши ҳеч гап эмас. Айниқса масаланинг молиявий жиҳатидан ҳушёр бўлинг. Кечқурун оилангизда кичик байрам ташкил этилиши кутилади. Бу ҳам кайфиятингизни чоғлаши тайин. Бардам бўлинг! Ўзингизни асранг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Уйқудан уйғонишингиз билан вужудингизда тоғни урсангиз толқон қила оладиган даражадаги куч ва ғайратни ҳис этасиз. Оиласизларга ҳам бугун муҳаббатда омад кулиб боқади. Кун давомида албатта романтик учрашувни бошдан кечирасиз. Бугун олис сафарга чиқишдан воз кечинг. Сафар сизга муваффақиятсизлик олиб келади. Жуда бўлмаганда, йўлларда қоидани бузиб жаримага тортилишингиз эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 феврал куни бор бўйингиз билан ишга шўнғишингиз тавсия этилади. Бу зерикишга, дангасаликка, тушкунликка қарши энг яхши доридир. Билинг, иблис етагига тушиб дангасаликка зўр бераркансиз, на пул, на олқиш, на ҳурмат-иззатга эга чиқасиз. Барчасидан қуруқ қоласиз. Сабаби, шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Уларни ижобий ҳал этиш учун эса тезлик, куч, имконият зарур. Улар сизда бисёр. Фақат унумли фойдалана олсангиз бас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Айримларнинг қалбини эрта тонгда тўсатдан ҳасад, рашк эгаллаб олиши мумкин. Шундай бўлиб чиқса, атрофдагиларга нисбатан қалбингизда фақат нафрат ҳиссини туя бошласангиз, кўчага чиқмаганингиз маъқул. То ўзингизни босиб, руҳан хотиржам тортмагунингизча уйда ўтиринг. Сафарга ҳам чиқманг. Хотиржам тортишингиз учун эса севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз ёки ширин хаёлларга берилишингиз керак бўлади. Саломатлигингизга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 февралда ишларингиз унумли кечади. Юқори чўққиларни забт этишда жисмоний зўриқишга учрамайсиз. Шундай кайфиятда молиявий муваффақиятларни ҳам қўлга киритасиз. Фақат эҳтиёт бўлинг. Айнан молиявий муаммоларни бартараф этишингиз давомида айрим кимсалар сизни чув туширишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Кечқурун жуфтингиз билан жиддий суҳбатни бошдан кечирасиз. Суҳбат кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз хайрли бошланади. Лекин ишга, ўқишга кечикишдан нари бўлинг. Ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни ўзингиз танқид қилган ҳолда камчиликларингизни йўқ қилиш пайида бўлинг. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам фақат гармония сари интилишлари тавсия қилинади. Ана шунда жуфтингиз ва бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар совуқ тортмайди. Ҳасадгўйлар турган даврага асло қўшила кўрманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 февралда негадир илгари сиз билан жуда яхши муносабатда бўлган айрим кимсалар тўнини тескари кийиб олиши мумкин. На илож. Кураш бўлса кураш-да. Шахсий ҳаётингизда муаммолар деярли кўзга ташланмайди. Хонадонингизда сокинлик ҳукм суради. Саломатлигингиз ҳам панд бермайди. Шунда ҳам атмосферадаги магнит бўронларини унутмаган ҳолда эҳтиётингизни қилиб қўяверишингиз тавсия этилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”