date
views 6 671

Семиришга қарши курашишнинг оддий усули аниқланди

Семиришга қарши курашишнинг оддий усули аниқланди
АҚШдаги Бейлор тиббиёт коллежининг олимлари аспросин гармони иштаҳа ва тана оғирлигини назорат қилувчи мия фаолиятини тартибга солишини аниқлади. Ушбу бирикманинг пасайтирилиши очлик ҳисси ҳамда истеъмол қилинадиган озиқ-овқат миқдорини камайтиради.

Мутахассислар ёшлик вақтида қариб қолиш — прогерия ва дистрофия, шунингдек, ғайритабиий даражада заиф иштаҳа FBN1 генидаги мутация сабаб содир бўлишини аниқлади. Нуқсонли ДНКдаги фибриллин-1 оқсилида кичик қисм етишмайди. Аспросин деб аталувчи ушбу қисм соғлом одамларда фибриллиндан ажралиб чиқиб, алоҳида молекула сифатида фаолият кўрсатади.

Олимлар прогерия билан оғриган беморлардаги каби мутацияга эга сичқонлар устида тажриба ўтказди. Уларнинг организмига аспросиннинг киритилиши ҳайвонлар иштаҳасини оширган.

Маълум бўлишича, гармон гипоталамусдаги нейронлар билан ўзаро алоқа қилади.
Олимларнинг ҳисоблашича, тадқиқот натижалари семиришни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Семиришга қарши курашишнинг оддий усули аниқланди