20:20 / 05.03.2019
6 903

Тиш билан боғлиқ муаммонинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди

Тиш билан боғлиқ муаммонинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди
Тишда ҳосил бўладиган бактериялар қатламининг ошиши йўғон ичак саратонининг ривожланишини жадаллаштиради, деб ёзади Sof.uz MedicalXpress'га таяниб.

Хабарда ёзилишича, Колумбия университети олимлари (АҚШ) тадқиқот ўтказишади. Ўтказилган тадқиқот давомида ўсимтанинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи F. Nucleatum бактриясининг ҳаракат механизмни аниқланади. Маълум бўлишича, бактериянинг ҳаракат механизми аннексин A1 оқсили таъсири остида ичакда ривожланади. Аннексин A1 оқсили эса бактерия ва саратон ҳужайралари ўртасида боғловчи вазифасини бажаради.

Мутахассислар учдан бир йўғон ичак саратони ҳолатлари пародонтит ва кариес касалликларини келтириб чиқарувчи F. Nucleatum бактерия концентрациясининг ошишига боғлиқ эканлигини аниқлашди. Қайд этиш жоизки, шунга ўхшаш ўсимталар бошқаларига қараганда кўпроқ ўлимга олиб келади.

Олимларнинг таъкидлашича, бактерия концентрациясини камайтириш ва аннексин A1 оқсили ҳаракатларини блоклаб қўйиш ўсимтанинг ўсишини секинлаштиради. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур маълумотлар йўғон ичак саратонининг ўта хавфли турларини аниқлаш ва даволашни осонлаштириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тиш билан боғлиқ муаммонинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди