21:51 / 08.04.2019
8 285

Мунажжимлар башорати: 9 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 9 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 апрелда принциплар ва одатларни ўзгартирган ҳолда янги ҳаёт сари талпининг. Ишда қарор чиқаришни тезкор усулларда амалга оширинг. Шунда муваффақият сизники бўлади. Агар суюкли инсонингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Фақат ярашиш амалини очиқ, чин кўнгилдан ташкил этинг. Кечқурун кутилмаган совғалар ва романтика фақат сизники бўлади. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун орзуингиздаги ишлар билангина шуғулланишингиз тавсия этилади. Бўлмағур хаёллар, кераксиз муаммолар билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Суйганингизга қуруқдан-қуруқ ваъда беришдан тийилинг. Оқибати яхши бўлмайди. Саломатлигингизнинг қай ҳолатда бўлиши ҳам ўзингизга боғлиқ. Шамоллаган бўлсангиз-у, ҳали тўлиқ тузалмаган чиқсангиз, зудлик билан муолажаларни давом эттиринг. Хасталик сурункалига ўтиб қолишига йўл қўйманг. Эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 апрел куни омад фақат сабрли одамларгагина насиб этишига ўзингиз амалда гувоҳ бўласиз. Ўтган ойда адоғига етмаган ишларни бугун якунлаб, даромадини олганингизда, халқ тарафидан айтилган ўша ҳикмат қанчалар тўғрилигига амин бўласиз. Барча янгиликлар, муваффақиятлар алоҳида бардош, билим ва романтикликни талаб қилади. Молиявий соҳада ҳам бугун сизга омад кулиб боқади. Фақат пулларни эҳтиётлаб ишлатинг. Ўзингизга яхши бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз мушкул кечиши кутилмоқда. Адолатсизлик таъқибида қолишингиз мумкин. Шубҳасиз, ўзингиз ҳам айбдорсиз. Билиб-билмай хатоликларга йўл қўясиз. Бугун ҳар қандай оғирлик ва ҳажмдаги иш сизга фақат фойда келтиради. Фақат даромадини кейинроқ олишингизга тўғри келади. Аёллар, қизлар бугун куннинг иккинчи ярмида косметолог ва стилист қабулига чиқиб келсалар ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўпроқ вақт пиёда кезинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 апрелда олдингизга аниқ ва эзгу мақсадларни қўйган ҳолда йирик лойиҳаларга қўл ураверсангиз ярашади. Ташаббускорлик ва тажриба, интилувчанлик натижасида молиявий муаммоларни тўлиқ ўз фойдангизга ҳал этасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун бошқа кунлардагига нисбатан камроқ даромад кўришлари кутилади. Лекин бунда рақобатчиларни айбламанг. Тақдир тақозосига йўйинг-у, вассалом. Саломатликни ҳам эътибордан четда қўймаслигингиз талаб этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Айрим режаларингиз амалга ошмаса, дарров руҳий тушкунликка берилманг. Аксинча бу муваффақиятсизликлардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг. Рўзғор билан боғлиқ муаммолар эса аксинча муваффақиятли бартараф этилади. Сиёсат, педагогика ва ҳуқуқшунослик билан шуғулланувчилар бугун мартабаси ошишидан умид қилмасалар ҳам бўлади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 апрел куни ўз зиммангиздаги вазифаларни астойдил бел боғлаган ҳолда адо этишга киришасиз. Ишдаги унум сизнинг худди шу ҳаракатларингиз ва интилишингиз билан боғлиқ бўлади. Оила қурмаганлар муҳаббатда эътиборни оширишлари керак. Агар қаердадир бир инсон билан танишиб қолсангиз ва унга нисбатан юрагингиз жиз этса, мақсадга ўтишдан олдин бу инсоннинг қандайлиги билан қизиқинг. Уни яхшилаб ўрганинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Гап молия ҳамда мартаба устида борадиган бўлса, тафаккурга суянишингиз керак бўлади. Бу масалаларда аниқлик жуда зарур. Шахсий ҳаётда жуфтингизни зинҳор танқид остига ола кўрманг. Орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Хўжалик ва хусусий мулк билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда яратувчанлик, тезкорлик талаб этилади. Кечқурун тўғри овқатланишга эътибор қаратинг. Миянгизга ёмон хаёллар ўрлай бошласа, севимли хоббингиз билан вақт ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 апрелда ҳаётингизда, иш жойингизда содир бўладиган ҳар бир воқеа-ҳодисага кучли диққат ва эътибор билан ёндашишингиз керак. Худо сизга синовларни юборса, бардошли бўлинг. Фаолликни ҳам қўлдан берманг. Оилавий ҳаётингизда бугун ёрқин танаффуслар юзага келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида рўзғордаги вазифангизни аъло даражада бажариш, уй олди-сотдиси ёки таъмири билан шуғулланиш имконига эга бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ортиқча гап-сўзларсиз, мунозараларсиз яшашга ҳаракат қилинг. Зиммангизга юкланган вазифани бажаринг ва тамом. Қолган нарсаларни кейинги кунларга қолдирсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Ақлий меҳнат кишилари бугун жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларга қараганда кўпроқ даромад кўришлари мумкин. Кечки пайт дўкон айланиб, айрим харидларни амалга оширинг. Лекин қимматбаҳо буюмларни сотиб олишингизга ҳали эрта эканини ҳам унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 апрел куни эрталабданоқ рўзғор ташвишларига берилиб кетсангиз, асосий ишларни бажаришга кучингиз қолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир ҳаракатни пухта режа асосида содир этишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда ҳам ақлни ишлатган ҳолда иш кўринг. Ўзингизга бўлган ишонч, бардош бу масалада сизга катта ёрдам беради. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар қилади. Сафар сизга моддий манфаат олиб келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Техник масалаларда истеъдодингизни барчага намойиш этиш пайти етди. Фақат бу ишни босқичма-босқич амалга оширинг. Бирданига ҳаракат бошласангиз, хатога йўл қўйишингиз мумкин. Заҳира пулингизни кўпайтирсангиз кўпайтиринг, лекин камайтирманг. Аёллар ва қизлар ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Сочларни ўзингизга ёққан рангга бўянг, гардеробингизни янги кийим билан бойитинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?