13:20 / 23.04.2019
3 787

Ўзгалар фикрига тобе эканингизни кўрсатувчи 10 та сабаб

Ўзгалар фикрига тобе эканингизни кўрсатувчи 10 та сабаб
Фото: Лайфхакер
Хавотирли белгилар ўз-ўзингизга берадиган баҳо, ички қатъият ва ҳаётингиз учун шахсий масъулият олиш устида ишлашингиз кераклиги ҳақида хабар беради.

Ўзгаларнинг эҳтиёжлари сабаб ўзингизникидан воз кечасиз
Агар ҳар доим ёрдам қўлини чўзадиган, ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, компаниянинг қалби ва энг яхши дўст қабилидаги обрўга эга бўлсангиз, бунга эришиш сиз учун қай даражада мушкул экани ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, атрофингиздагилар бошингизга чиқиб олганини сезарсиз. Чунки атрофдагиларни қутқариш йўлида шахсий режа ва истаклардан воз кечишга тайёрсиз.

Ёрдам бериш – нормал ва тўғри ҳолат. Бироқ сиз ҳақингизда ижобий фикрлашлари учун доимий равишда ўзингизга қарши бориш ҳам ярамайди. «Йўқ» дейишни ўрганинг.

Доимий равишда маъқуллашларини кутасиз
Кимдир мақтамагунича меҳнатингизнинг натижасидан миннатдор бўлмайсиз. Бу ишга ҳам, кундалик майда масалаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Масалан, образингиз Instagram’да кам лайк тўплагани учун кийимингизни алмаштиргани уйга борасиз. Аслида эса ўз-ўзингизга берадиган баҳоингизни ўзгаларнинг маъқуллаши эвазига эмас, объектив кўрсаткичларга асосланиб қуринг. Масалан, профессионаллигингиз ҳақида бошлиқнинг мақтови эмас, харидларнинг ўсгани кўпроқ маълумот беради.

Сизни қандай кўришни истасалар ана шундай бўлишга ҳаракат қиласиз
«Қочоқ келин» фильмидаги саҳналардан бирида қаҳрамон қиз куёвга у каби тухумдан тайёрланган таомни ёқтиришини айтганди. Охир-оқибат қиз ўзига нима ёқишини тушунолмай қолади.

Ўзгалар фикрига ўта тобе кишида вазият янада жиддийроқ тус олади. Агар ўзингизни ҳар бир суҳбатдошга мослаштирсангиз, ички қатъият ва ким эканингизни аниқлаш вақти етди.

Ўз ҳаётингиз масъулиятини ўзгаларга юклайсиз
Бир томондан бари мантиқий: атрофдагилар ҳаётимизга шу даражада таъсир қилишадики, айнан уларнинг сўзлари ва ҳаракатлари муваффақият ва мағлубиятларимизга сабаб бўлади. Бироқ бу вазиятни соғлом деб аташ мушкул.

Комил шахс ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олади ва ҳар бир хатти-ҳаракатини эҳтимолдаги хатар ва оқибатлар нуқтаи назаридан баҳолайди.

Ўзгаларнинг фикри конструктив бўлмаса ҳам уни юрагингизга яқин оласиз
Сиз ҳаммага бирдек ёқадиган доллар эмассиз, бироқ ҳар қандай таъна сизни қуюшқондан чиқаради. «Барча гуманитар йўналишида таълим олганлар - аҳмоқ» қабилидаги гап сизни севимли ишни ташлаб кетиш ва муҳандис бўлиб ишлашга мажбур қилиши мумкин.

Атрофингиздагилар фақат ақлли кишилардангина иборат эмас, шунинг учун уларнинг айрим фикрларига эътибор бермаслик керак.

Ёлғизликдан қўрқасиз
Ўзгалар фикрига тобелигингиз сабаб шахсий ички йўналишларни белгилашда мураккаб вазиятга тушиб қоласиз. Шунинг учун ташқи мувофиқлаштирувчисиз қолиш сизда хавотир уйғотади.

Шахсий фикрингизни ўзингиз учун устувор йўналиш сифатида белгиланг, ана шунда қўрқув ҳисси йўқолади.

Бирор нарсани мустақил бажаришга қўрқасиз
Ишдаги муҳим лойиҳани рад этасиз, хобби ёки бизнес учун ғояларни ортга сурасиз. Сизни мағлубият қўрқуви олға бошламоқда.
Хато қилиш – нормал ҳолат. Баъзида муваффақиятга эришиш учун таваккал қилишга тўғри келади.

Ўзгаларнинг истаклари учун масъулиятни ҳис этасиз
Тобе одам ўзгаларнинг истакларини ҳам ўзиники деб ҳисоблайди ва уларни оқламасликдан жуда қўрқади. Мана шунинг учун ҳам ота-онангизнинг истагини амалга ошириб, ҳуқуқшунос бўласиз, тезкор равишда уйланасиз, чунки дўстларингиз вақти келганини айтишмоқда, ҳатто қаҳвахонада ҳам ҳамроҳингиз нима буюртма берган бўлса, ана шуни айтасиз.

Ўзгаларнинг истаклари – сизнинг муаммоингиз эмас.

Ўзга кишининг маслаҳатисиз қарор қабул қила олмайсиз
Ишингиз ва яшаш учун мамлакатни алмаштираётганда албатта яқинларингизнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқасиз. Уларнинг фикри кўпроқ аргументларни қўлга киритиш имконини беради. Бироқ гап кундалик вазифалар ҳақида борганида ўзгаларнинг маслаҳатига эҳтиёж сезиш тобеликдан далолат беради.

Орқангиздан айтилган ҳар бир гапни ўзингизга қарата айтилган деб ҳисоблайсиз
Одамлар суҳбатлашиб, кулганида улар сизни муҳокама қилаётгандек туюлади. Муҳокама ва ғийбатлар – табиий. Уларсиз иложи йўқ. Бироқ қанчалик қайғули бўлмасин, кўпчиликнинг сиз билан иши йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзгалар фикрига тобе эканингизни кўрсатувчи 10 та сабаб