14:17 / 02.05.2019
4 029

Семизликдан қутқарувчи маҳсулот маълум қилинди

Семизликдан қутқарувчи маҳсулот маълум қилинди
Япониялик олимлар гуруч истеъмол қилиш ва семириш хавфининг камайиши ўртасида боғлиқликни топишди, деб хабар беради Kun.uz.

136 мамлакатдаги овқатланиш рациони таҳлил қилингач, одамлар кунига 150 грамм гуруч истеъмол қилган жойларда семизлик даражаси сезиларли даражада пастроқ экани аниқланди.

Фото: Getty Images/Carlina Teteris
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир киши гуручнинг кунлик истеъмолини 50 граммга ошириши етарли бўлади, шунда бутун дунё бўйлаб семизликдан азият чекувчи одамлар сони 1 фоизга пасаяди.

Шунингдек, олимлар маълумотига кўра, гуруч истеъмол қилиш нафақат ортиқча вазндан қутулиш, балки холестерин даражасини камайтириш ҳамда ўта хавфли касалликлар пайдо бўлиши хавфини қисқартириш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семизликдан қутқарувчи маҳсулот маълум қилинди