Тарихий маълумотларга қараганда, гилос етиштириш бундан икки минг йил муқаддам Ўрта ер денгизи атрофида бошланган экан. Гилос мевалар ичида ўзининг шифобахшлиги, ғуж-ғуж бўлиб очилган гуллари, ялтироқ барглари билан одамга завқ-шавқ бағишлайди. Эртапишар гилос май ойида етилади. Бу меванинг тўқ қизил ва сариқ навлари бор. Гилос қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этилади.
Гилос мевасида 19,2 фоиз қанд, 1,3 фоиз органик кислоталар, пектин, В1, В2, РР, С витаминлари, калий, магний, фосфор, темир тузлари бор, уруғида 30 фоизга қадар ёғ, 1 фоиз эфир ёғи мавжуд.
Гилос қайнатмаси ёки компоти иситма туширувчи, шамоллашда қувват бағишловчи восита сифатида ичилади.
Янги ва қуритилган мевалари ич суриш хусусиятига эга, шунинг учун қабзиятдан қийналадиганлар есалар яхши. Шифокорларнинг айтишича, гилос организмдан чиқиндиларни чиқариб юборади, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунингдек, буйрак хасталиклари, гипертония, артрит, подагра, ревматизм, ичаклар атонияси, колит ҳамда камқонликка йўлиққанларга тавсия этилади.
5 ошқошиқ қуритилган гилос мевасига 4 стакан қайноқ сув қуйилади, 4-6 соатга қўйиб қўйилади ва сўнгра сузилади. Кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин 1 стакандан иштаҳани очиш учун, умумий қувват бағишловчи восита ўрнида ичилади.
2 ошқошиқ қуритилган гилос устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади, тиндириб, сузилади. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан сийдик-тош касаллигида ичилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди