11:57 / 21.07.2019
3 751

Алдов йўли билан олган пулларимни қандай қайтарсам бўлади?

Алдов йўли билан олган пулларимни қандай қайтарсам бўлади?
Савол
Ассалому алайкум, устоз!

Саволим бор эди. Мен, яқин 4-5 ой олдин, онлайн қимор - тотализатор ўйнар эдим, спорт мусобақаларига пул тикар эдим. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир иймонга қайтганман, намозларим ҳам ўрнида.

Ўша эски пайтларда, бир ҳаром ишга қўл ургандим. 3-4 кишидан 40-45 минг пулни алдов йўли билан олгандим. Ҳозир эс-ҳушимни таниганимда эса, уларни топа олмаяпман. Пулларини қайтармоқчи эдим.

Устоз ҳаромдан қўрқяпман, улардан олган пулни қандай қайтаришни билмаяпман. Бундай вазиятда нима қилсам бўлади?

Жавоб
Аллоҳ тўғри йўлда собит қилсин! Ўша олган пулларингизни сақлаб қўйиб, уларни излашда давом этасиз. Агар топсангиз қайтарасиз.

Агар кўчиб кетганлари ёки вафотлари сабабли, қарзни қайтаришдан умидсиз бўлсангиз, маблағни муҳтожга садақа қиласиз, эгаларининг ҳаққига дуода бўласиз ва ўзингиз қилмишингиз учун қаттиқ тавба қиласиз.

Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир Аҳмад

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Алдов йўли билан олган пулларимни қандай қайтарсам бўлади?