15:45 / 14.10.2019
3 118

Кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур?
Ҳар куни қандайдир эҳтиёж сабаб бозорга, дўконларга борамиз. Қидираётган товаримизнинг энг сифатлисини харид қилиш орқали эса вақтимизни ва нақдимизни тежаймиз.

Айтайлик, фарзандингиз учун кроват харид қилишда энг сўнгги урфда бўлган жиҳоз унинг дам олиши учун қулай шароит яратади, деб ўйласангиз янглишасиз. Одатда жиҳознинг ташқи кўринишига эътиборли инсонлар танлов борасида анчайин хатоликларга йўл қўйишади.

Чақалоқ учун кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур?
Энг аввало, унинг хавфсиз ва экологик тоза хомашёдан тайёрланганлигига аҳамият беринг. Имкони борича кроватнинг ҳимоя деворлари баланд бўлмаслиги, унинг туби ердан жуда ҳам юқорида жойлашмаслиги зарур. Шунингдек, бундай жиҳоз учун мўлжалланган махсус тўшама унинг туби ва ўлчами билан бир хил бўлиши керак. Агар кроват тўр матоси билан ўралган бўлса, айни муддао. Қолаверса, энг қулай кроват чақалоқ кийими, чойшаблари ва ўйинчоқларини жойлаштириш учун қўшимча тортмаларга эга бўлганидир.

Болалар учун мўлжалланган кроват учун қандай хомашё маъқул?
Ҳар қандай жиҳоз харид қилишдан олдин унинг гигиеник сертификатга эътибор қаратинг. Чунки, унинг қай турдаги хомашёдан ясалганлиги жуда муҳим. Агар кроват ёғочдан ишланган бўлса, айни муддао. Чунки ёғоч экологик тоза маҳсулот бўлиб, у гигиеник, токсик хусусиятларга эга эмаслиги, мустаҳкамлиги ва шу билан бирга, болага шикаст етказмаслиги билан аҳамиятлидир.

Болалар учун мўлжалланган мебел жиҳози тайёрлашда граб, шумтол, эман, ёнғоқ, қайин ёки қора қайин турига кирувчи ёғоч турларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Пластик ёки бошқа турдаги табиий бўлмаган хомашёдан ишланган кроватларни хавфсиз бўёқ ёки зарарли ҳидларни ўзидан таратмаслигига кафолат берилсагина харид қилиш тавсия этилади.

Мактаб ёшигача бўлган болалар учун кроват танлашда нималарга аҳамият бериш лозим?
Мактаб ёшигача бўлган болалар учун танланган кроват фақатгина ухлаш учун мўлжалланади. Шу сабаб, танловнинг энг муҳим жиҳати қулай ётоқ танлаш саналади. Бунда боланинг бўйини инобатга олиш муҳим. Одатда бу ёшга мўлжалланган кроватлар бир хил, яъни эни 70 см. бўйи эса 140-150 см. ўлчамда бўлади. Унутманг, айнан мазкур ёшда тўғри танланган жиҳоз фарзандингизга гўзаллик ҳақида муайян тасаввур бера олиши керак. Боиси, боланинг нимага қизиқиши, қайси ранг унинг руҳиятига кўпроқ яқин эканлиги, қай турдаги шакл уни кўпроқ ўзига жалб этиши айнан шу даврдан шакллана бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур?