Узоқ асрлардан буён нафақат шу соҳанинг мутахасислари, балки бутун инсоният тушларнинг таъбирини билишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Гарчи, ҳозиргача бир неча назарияларга асос солинган бўлсада, мутахасислар ҳали ҳам нега биз ухлаганда миямиз бунақа мужмал ҳикоялар яратишининг аниқ сабабини айтиб бера олмайди. Жавоби йўқ саволлар жуда кўп. Аммо, ушбу мақола сизга шу пайтгача олимлар ва психологлар томонидан аниқланган фактлар ҳақида қисқача сўзлайди.
1. Биз ҳар куни 4-6 тадан туш кўрамиз.
2. Уйғонишимиз биланоқ тушимизнинг 95% ини унутиб юборамиз.
3. Одатий туш 5 дан 20 дақиқагача давом этади.
4. Кўпчилик инсонлар оқ-қора ранглардаги туш кўришади.
5. Кўзи ожиз инсонлар ҳам туш кўрадилар.
6. Тушимизни аниқ кўрган кунимиз, одатда ухлаганимизда ўз фаоллигини пасайтирадиган мия ҳужайралари ҳам тинмасдан ишлаган бўлади.
7. Илк туш таъбирлари китоби Қадимий Мисрда ёзилган.
8. Ҳайвонлар ҳам туш кўраркан.
9. 15% одамлар уйқусини давомида юради.
10. Тушимиздаги ҳиссиётларимиз одатда негатив бўлади.
11. 51% тушларимиз ўз ички қўрқув ва хавотирларимизни ифодалайди.
12. Тушларнинг таркиби жинслар ўртасида фарқланади.
13. Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ эркаклар ҳақида туш кўришади.
14. Биз фақат илгари кўрган одамларимиз ҳақида туш кўришимиз мумкин.
15. Кўпчилик туш кўрадиган баъзи умумий мавзулар мавжуд.
16. Кичкинтойлар ва болалар ўзлари ҳақида туш кўрмайди.
17. Вояга етганларнинг 60% -75%и бир тушни такрор ва такрор кўрадилар.
18. Америкаликларнинг 53 фоизга яқини ўзини тепаликдан тушиб кетаётгани ҳақидаги тушни қайта-қайта кўради.
19. Баъзи энг машҳур ихтиролар тушларда яратилган.
20. Тушларни ёзиб қўйиш учун кундалик тутиш сиздаги креативликни оширади.
Ҳамма инсонлар туш кўради. Гарчи тушларимизнинг кўпини унутиб юборсакда, танамиз дам олаётганда, онгимиз тун бўйи бизга туш яратиш билан банд бўлади. Баъзилар бизнинг хотираларимизни мустаҳкамлаш учун туш кўришимизга ишонишади; бошқалар эса тушлар бизга ҳис-туйғуларимизни тартибга солиш учун имконият беради деб таъкидлашади.
Бироқ, ушбу тунги галлюцинацияларнинг роли ҳали тўлиқ тушунтирилмаган. Қандай бўлмасин, тушингизни эслайсизми ёки йўқми, туш кўришни одатдаги уйқу жараёнининг бир қисми эканлигини ва уни тўлиқ тўлдириш учун туш сизга кераклигини ёдда тутинг.
Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади