Кўча-кўйда йиртиқ шим кийиб юрган инсонларни кўрганимизда сираям ҳайратланмаймиз, чунки бундай фасондаги кийимларни кийиш бугунги кунда янгилик эмас. Йиртиқ шимларни кийиш одати қандай пайдо бўлган?
Айтишларига қараганда, 70 йилларга қадар йиртилган жинси шимлар кийиш асосан камбағаллар билан боғлиқ бўлган. Табиийки, оиланинг моддий аҳволи яхши бўлмаса, янги шим сотиб олишга ҳам қодир бўлмайди. Эскиларини ямаб ёки тикиб кийишга мажбур бўлади.
Лекин бугунги кунда кийилаётган йиртиқ жинси шимлар истеъмолчиларнинг ўз танлови ёки хоҳиши бўйича харид қилиняпти. Бундай йиртиқ жинсиларни кийиш 1980 йиллар бошларида урфга кирган ва кейинчалик яна 2010 йилларда қайтадан бозори чаққон маҳсулотга айланган. Мода оламида йиртиқ шимлар сиқилган ёки эзилган инсон имижини бераркан.
Яна бошқа бир маълумотларга қараганда, дастлаб йиртиқ шимлар ишлаб чиқариш орқали шимларни кийишда қулайлик яратиш ҳам мақсад қилинган. Сабаби, жинси шимларни кийганингизда унинг тиззаси чиқиб қолиш ҳолатлари юзага келган ва бу маҳсулот сифатини туширган. Айни шу сабаб туфайли ҳам унинг тиззасига кесик ёки йиртиқ туширилган. Аммо ҳозирда бу хилдаги кийимлар бренд даражасига чиққан! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади