Ёзда барчамиз бирдек севиб истеъмол қилувчи маҳсулот бу албатта, музқаймоқдир. Айниқса иссиқ кунларда ёшу қарининг жонига оро кирувчи ушбу ширинликни ҳаттоки қиш фаслида ҳам истеъмол қилувчилар топилар экан. Бироқ бу қанчалик фойдали бўлиши мумкин? Қиш фаслида музқаймоқ истеъмол қилишимизнинг фойдалилиги хусусида бир нечта маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Ҳа, сираям хато ўқимадингиз! Келинг, ушбу махсулотнинг совуқ қиш фаслида қандай фойдали жиҳатлари борлигини кўриб чиқайлик:
Биринчидан, томоқ оғриги тез-тез қайталаниб турувчи инсонлар учун анчагина фойдалидир. Барчага маълумки, музқаймоқ сут маҳсулотидан тайёрлангани боис, унинг таркибида организм учун зарур бўлган кўпгина моддалар бор. Музқаймоқ таркибида кальций ҳамда оқсил моддалари етарлича бўлиб, айни шу сабабдан, улар бизга керак бўлган кунлик истеъмол меъёримизни етказиб туриши мумкин. Томоқ қисмида совуқлик айланиши, қичишиш каби ҳолатларни йўқотади ҳамда уни намлантириб туради!
Яна бир қулайлиги шуки, тезда эриб кетмайди ҳамда қиш фасли бўлгани учун музқаймоқ дўконида узун навбатга туришнинг ҳожати йўқ! Қишда музқаймоқ ейман деб айнан кўчада совуқда ўтириш ёки совқотган ҳолда уни истеъмол қилишингизнинг кераги йўқ. Уни сотиб олгач, хоҳ иссиққина машинангизда, хоҳ иссиққина камин олдида севимли кинонгизни кўриб ҳам танаввул қилишингиз мумкин. Бизнинг вазифамиз, албатта маълумот бериш, танлаш эса ўз ихтиёрингизда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади