07:31 / 24.11.2019
4 041

Картошка чипслари инсон учун зарарлими?

Картошка чипслари инсон учун зарарлими?
Дўстларимиз билан кино кўришга ёки бирор кўнгилочар томошаларга борганимизда кўпинча эрмак учун писта, попкорн ёки чипсларни сотиб олишни хуш кўрамиз. Қадоқланган қовурилган картошкалар ҳақида кўпинча «соғлиқ учун зарарли» деган таърифни эшитиб қоламиз. Улар нима учун хавфли бўлиши мумкин?

Картошка чипсларининг зарари шундан иборатки, унинг таркибида транс-ёғлар мавжуддир. Инсон организмида икки хил ёғлар мавжуд бўлиши мумкин:
1. Организм учун фойдали ёғлар (углеводлар ва бошқалар);
2. Организм учун хавфли бўлган ёғлар (холестерин ва шунга ўхшаш ёғлар).

Табиийки, транс-ёғлар албатта инсон организми учун зарарли ёғлар гуруҳига киради. У шифокорлар буюрадиган парҳезли таомлар таркибида умуман учрамайди деса ҳам бўлаверади. Транс-ёғлар инсонларда учрайдиган юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабчиларидан биридир.

Ушбу ёғлар зарарлилиги бўйича хавфли моддалар билан бойиган бекон мойидан кейин иккинчи ўринда туради. Транс-ёғларининг таъсири туфайли инсонларда юрак хасталиги, Альцгеймер ва диабет, саратон каби хавфли касалликлар кузатилиши мумкин. Аёлларда бепуштлик, жигар етишмовчилиги, ортиқча семизлик ҳамда депрессия каби касалликларга ҳам олиб келиши аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Картошка чипслари инсон учун зарарлими?