Соғлиқни сақлаш бўйича дунё мутахассислари энг шифобахш мевалардан бир нечтасини тавсия этишмоқда:
1. Грейпфрут - ушбу мева энг шифобахш цитрус меваларидан биридир. Витаминлар ва минералларнинг яхши манбаи бўлиш билан бир қаторда, у вазн йўқотиш ва инсулин каби касалликларнинг олдини олиш қобилиятига эга. Бундан ташқари, у қондаги холестерин миқдорини ҳам пасайтиради.
2. Ананас - тропик мевалар орасида ананас овқатланиш рационида супер юлдуздир. Бир стакан (237 мл) ананас С витамини учун Референцион кундалик истеъмол қилишнинг (РДИ) 131%и ва марганецнинг 76%и билан таъминлайди. Ананас шунингдек, яллиғланишга қарши хусусиятлари ва оқсилни ҳазм қилиш қобилияти билан машҳур ферментлар аралашмасидан иборат бромелаинни ҳам ўз ичига олади. Инсонлар ҳамда ҳайвонларни тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, бромелаин саратон ва ўсма ривожланишидан ҳимоя қилувчи моддадир.
3. Авокадо - кўпгина мевалар углеводларга бой ҳисоблансада, авакадо таркибида углерод миқдори жуда паст ва асосан унинг таркиби соғлиқ учун фойдали ёғлардан иборатдир. Авокадо таркибидаги ёғларнинг катта қисми олеин кислотаси бўлиб, яллиғланишни пасайтиради ва юрак фаолиятини яхшилайди. Соғлом ёғларга қўшимча сифатида, авокадолар калий ва магний моддалари билан бойитилган. Калийнинг етарли миқдорда истеъмол қилиниши қон босимининг пасайиши ва қон томир касалликлари хавфини камайтиради.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади