date
views 3 136

Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлашнинг хавфли жиҳатлари аниқланди

Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлашнинг хавфли жиҳатлари аниқланди
Мутахассисларнинг тадқиқотлари дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш чарчоқ ва уйқусизликни қоплайди, деган афсонани чиппакка чиқарди.

Олимларнинг сўзларига кўра, бундай дам олиш режими - агар одам дам олиш кунлари иш кунларига қараганда, одатдагидан кўпроқ ухласа, жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Улар орасида - диабет ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликлар мавжуд.

Уйқуни ҳаддан ташқари ошириш ақлий қобилиятни сусайтиради ва горизонталь ҳолатда узоқ вақт ётиш умуртқа поғонасига таъсир қилади. Шунингдек, организмда метаболик жараёнларни ҳам бузиши мумкин, бу “ёғ массаси тўпланишига” олиб келади.

Бундан ташқари, олимлар ётишдан олдин жисмоний машқлардан воз кечишни маслаҳат берди. Ҳаддан ташқари чораларда, шифокор режимни тиклайдиган махсус био- қўшимчаларни ичиш, мутахассис билан маслаҳатлашишни тавсия қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлашнинг хавфли жиҳатлари аниқланди