Чой тетиклаштирувчи ичимлик бўлиб, у ўз хусусиятига қараб, инсон саломатлигига ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассисларга кўра ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси билан хасталанганлар, шунингдек, ошқозонда нормадан ортиқ кислоталилик бўлган одамларга чойни истеъмол қилишдан чекланиши керак.
Айрим ҳолатларда чой зарда, ошқозон-ичак трактининг шиллиқ пардаларини безовта қилиши мумкин.
Бундан ташқари, унинг таркибидаги кофеин бош оғриғи, асаб тизимига таъсир қилиши мумкин.
Аччиқ чой юрак тез уруши ва ичак сокини ажралишини кучайтириши мумкин.
Кучли чой юракнинг томир уришига ва ошқозон ширасининг меъёрдан ортиқ ажралишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун гипертоник ва атеросклерозга чалинганлар чойдан ўзини чеклаши керак.
Кўк чой кўп ичиш натижасида буйракларда тош пайдо бўлиши мумкин, чунки унда кўп миқдордаги оксалат - кислота тузлари мавжуд.
Уйқусизликдан азият чекадиган одамлар учун аччиқ қора чой ичмаслик керак: таркибидаги танин мия фаолиятини кучайтиради ва қон айланишини фаоллаштиради.Лимон ва занжабил чой мазасини оширади, аммо улар ошқозон-ичак тракти касалликлари бўлган одамларга зарар етказиши мумкин. Шифокор, стоматит бўлганлар лимондан воз кечишга чақирди.
Шифокорлар ошқозон ва ичак касалликлари бўлган одамларга сутли чой ичмасликни маслаҳат берди. Мутахассис буни сут антиоксидантларни зарарсизлантириши, ферментацияга, газ ҳосил бўлиш ва безовталикка олиб келиши билан изоҳлашади.
Ўсимлик чойлари эса аллергия билан хасталанганларга, шунингдек юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган одамлар, ёки қон босимини барқарорлаштирадиган дориларни қабул қилганидан кейин хавфли бўлиши мумкин. Шифокор, шунингдек, аллергик бронхит, ринит ва бронхиал астма касаллигига чалинганлар ўтли чойлардан сақланишни тавсия қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди