Фото: «Shanghai.ist»
Хитойда 2016 йилда миллий «Саломатлик» лойиҳаси ишга туширилганди, деб ёзмоқда «Shanghai.ist». Мақсад оддий ва олижаноб — 2020 йилгача 435 миллион кишини ҳар куни бадантарбия билан шуғулланишга одатлантириш эди!
Айтилди — бажарилди!
Дастур хитойчасига жуда тез илдамлаб кетди. Расмий маълумотларда айтиладики, бу йилнинг ўзидаёқ спорт билан шуғулланаётганлар сони 400 миллион кишига етибди. Яна 35 миллион кишиниям кўндиришса...
Шу жойга келганда ҳукумат вакилларининг кўнглига шубҳа оралади:
«Нимагадир жудаям силлиқ кетяптими?», — дейишди ХХР жисмоний тарбия ва спорт давлат бош бошқармасидагилар. — «Ундан чиқди, ҳар учинчи одам спортзалга қатнаяпти эканда, аммо қани улар?! Унда нега «ортиқча вазн» ташхиси бўйича фақат АҚШдан ортда қоляпмиз?!».
Текшириб кўришса, хитойлик 400 миллион «спортчи»дан камида 100 миллиони ўзини спорт билан шуғулланаётгандек кўрсатаётган экан: сотиб олинган тренажёрлар ва спорт залларига абонементлар хўжакўрсинга!
Худдики партия фуқароларнинг саломатлиги ҳақида қайғураётгандек, одамлар эса спорт билан шуғулланаётгандек... “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин