
Испаниялик олимларнинг таъкидлашича, замонавий авлод бир неча йил ичида глобал кўриш қобилиятини йўқотиш муаммосига дуч келиши мумкин.
Бу ҳақда belnovosti.by ёзмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу гаджетлар билан боғлиқ. Ҳозиргача экран нурининг инсонга қандай таъсир кўрсатгани номаълум эди. Аммо кўзга қандай таъсир қилиши аниқ бўлди.
Олимлар лаборатория каламушларида тадқиқотлар ўтказишди. Мунтазам равишда уларнинг кўзларига смартфонларнинг нурланишига ўхшатиб яратилган қурилма тушириб турилди.
Шундай қилиб, уч ойдан кейин ҳайвонлар кўриш қобилиятини йўқота бошлашди. Бундан ташқари, уларда кўз касаллиги — катаракта ҳам ривожланди.
Экран одамга худди шундай таъсир қилади. 15 йилдан кейин биринчи марта мобил ва ноутбуклардан фойдаланишни бошлаган катта авлод муаммоларга дуч кела бошлайди. Ва кейинчалик бу бутун инсониятга таъсир қилади.
Айни пайтда мутахассислар бунга қарши чоралар устида изланишлар олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар