Боғчаларда давомат энди онлайн юритилади: Биометрик назорат ва янги тартиб жорий этилди

1 дақиқа ўқиш208
Боғчаларда давомат энди онлайн юритилади: Биометрик назорат ва янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистондаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида қоғозбозликдан тўлиқ воз кечилиб, ходимлар ва болалар давоматини онлайн қайд этиш тизими ишга туширилди.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда «Илк ривожланиш марказлари»да «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали электрон давоматни юритиш амалиёти йўлга қўйилди.

Болалар давомати қандай олинади?

Янги тартибга мувофиқ, тарбияланувчиларнинг боғчага келгани мобил илова ва замонавий биометрик идентификация воситасида тасдиқланади:

  • Вақт чегараси: Давомат ҳар бир иш кунида соат 7:00 дан 9:00 гача белгиланган тартибда олинади.

  • Таомнома ва сарф-харажат: Кунлик электрон давомат тизимга киритилиши билан «Ягона мавсумий таомнома» асосида болалар учун тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг натура кўринишидаги кунлик сарфи инсон омилисиз, тўлиқ автомат тарзда ҳисоблаб чиқилади.

Ходимлар учун қандай ўзгаришлар бор?

Янги рақамли тизим педагог ва ходимлар фаолиятига ҳам тааллуқлидир:

  • Ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳам бевосита биометрик идентификация орқали, уларнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган иш вақти доирасида қайд этилади.

  • Ушбу қайдлар асосида ойлик иш вақти табели автомат тарзда шакллантирилиб, инсон омили билан боғлиқ хатоликларнинг олди олинади.

Ушбу тизим боғчаларда шаффофликни таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ёки нотўғри сарфланишига чек қўйиш ҳамда ходимларнинг меҳнат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?