Жамбилда поезд 70 бош қўйни уриб юборди: эгаси жазоланди

1 дақиқа ўқиш249
Жамбилда поезд 70 бош қўйни уриб юборди: эгаси жазоланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жамбил вилоятида юк поезди темир йўл изига чиққан 70 бош қўйни уриб юбориши оқибатида чорва моллари нобуд бўлди.
  • Ҳодиса юзасидан Тараз шаҳрида истиқомат қилувчи 66 ёшли чорва эгаси темир йўлнинг ажратилган ҳудудида чорва молларини боқиш қоидаларини бузганликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.
  • Қозоғистонда чорва молларининг темир йўл ҳудудига назорациз чиқиб кетиши поездлар ҳаракати учун жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қўйлар тўдаси темир йўл изига чиқиб кетиши оқибатида нохуш ҳодиса содир бўлди. Юк поезди темир йўлда ҳаракатланаётган вақтида 70 бош чорвани уриб юборган. Ҳодиса натижасида қўйлар нобуд бўлган, уларнинг эгаси эса қонун доирасида жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа юзасидан чорва эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. У Тараз шаҳрида истиқомат қилувчи 66 ёшли фуқаро бўлиб, унга темир йўлнинг ажратилган ҳудудида чорва молларини боқиш қоидаларини бузганлик айби қўйилган.

Расмий маълумотга кўра, чорва молларининг темир йўл ҳудудига назоратсиз чиқиб кетиши Қозоғистонда поездлар ҳаракати учун жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Транспорт полиция департаменти томонидан поездларнинг 1 166 та фавқулодда тўхташи қайд этилган. Уларнинг 881 таси, яъни катта қисми уй ҳайвонларининг темир йўл изларига чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган.

Шу муносабат билан транспорт полицияси уй ҳайвонлари эгаларини темир йўллар яқинида чорва молларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди. Идора фуқаролардан белгиланган хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.

Транспорт полицияси таъкидлаганидек, ҳайвонларнинг хавфсизлиги учун биринчи навбатда уларнинг эгалари масъул ҳисобланади. Чорванинг темир йўлга назоратсиз чиқиб кетиши нафақат ҳайвонларнинг нобуд бўлишига, балки поездлар ҳаракатида авариявий вазият юзага келишига ва моддий зарар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, бундай ҳолатлар поезддаги йўловчилар ва темир йўл ходимларининг ҳаёти ҳамда саломатлигига хавф туғдириши эҳтимоли бор. Шунинг учун чорва эгалари темир йўлга яқин ҳудудларда ҳайвонларини қарамовсиз қолдирмаслиги муҳим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?