АПЛда кутилмаган ҳолат: Сентябрнинг барча совринларини биргина клуб илиб кетди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Англия Премер-лигасида сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилган 35 ёшли Паскал Гросс «Брайтон»нинг мағлубияциз сериясига ҳисса қўшди.
- «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Ҳурзелер ҳам ой мураббийи совринини қўлга киритиб, жамоаси билан 3 та ўйинда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
- Шунингдек, «Брайтон» сардори Люис Данкнинг «Ковентри» дарвозасига урган голи ойнинг энг чиройли голи деб топилди.
Англия Премьер-лигасида сентябрь ойининг энг яхшилари эълон қилинди. Барча асосий номинацияларда «Брайтон» вакиллари мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, ҳақиқий бенефис ўтказди.
«Чайкалар»нинг 35 ёшли тажрибали яримҳимоячиси Паскал Гросс сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Немис яримҳимоячиси ўтган ойда 3 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 3 та голли пас муаллифига айланди ва жамоасининг мағлубиятсиз сериясига бош сабабчи бўлди.
Тарихий натижа ва рекордчилар қатори
Паскал Гросс соврин учун курашда Муҳаммад Беллуми («Ҳалл»), Жейден Богл («Лидс»), Александер Исак ва Жереми Жаке («Ливерпуль»), жамоадоши Харалампос Костулас, Кевин Шаде («Брентфорд») ҳамда Антуан Семенёни («Манчестер Сити») ортда қолдирди.
Шунингдек, Гросс АПЛ тарихида ушбу совринни 35 ёшдан ошган ҳолда ютган саноқли футболчилар қаторига кирди. Ундан каттароқ ёшда мазкур совринга эришган атиги 5 нафар юлдуз бор:
Стюарт Пирс — 38 ёш, 10 ой
Тедди Шерингҳэм — 38 ёш, 6 ой
Криштиану Роналду — 37 ёш, 2 ой
Жанфранко Дзола — 36 ёш, 3 ой
Пол Скоулз — 35 ёш, 9 ой
Ҳурзелер — ойнинг энг яхши мураббийи
«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Ҳурзелер эса АПЛда ой мураббийи деб эътироф этилди. 33 ёшли немис мутахассиси қўл остида клуб 3 та учрашувда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, «+8» тўплар нисбатини кўрсатди. Ҳурзелер овоз беришда Андони Ираола («Ливерпуль») ва Энцо Марескани («Манчестер Сити») ортда қолдирди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи шундай эътироф бўлди (илк бор 2024 йил август ойида қўлга киритган).
Бундан ташқари, ойнинг энг чиройли голи муаллифи ҳам «Брайтон»дан бўлди — жамоа сардори Льюис Данкнинг «Ковентри» дарвозасига (5:0) йўллаган зарбаси тенгсиз деб топилди.































Изоҳлар 0
…