Фото: www.google.com
Тунги клуб, бар, кинотеатр, футбол майдони ва фитнес-марказларида баланд товушда мусиқа тинглаш даражасининг ортиб бориши шифокорларни хавотирга солмоқда. Ҳозирда дунё бўйича қарийб 1 миллиарддан зиёд ёшларга кар бўлиб қолиш хавфи дахл қилмоқда, дейилади Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларида. Бу ҳақда Жаҳон эшитиш кунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
ЖССТ маълумотида бугун карлик ва эшитиш бузилишидан тахминан 466 миллион киши азият чекаётгани келтирилган, улардан 40 миллионини болалар ташкил этади. Тахминларга кўра, 2050 йилга бориб эшитиш қобилияти бузилишидан қийналаётганлар сони 900 миллионга етади.
“Ирсий бузилишлар, сурункали қулоқ инфекциялари, қизилча, қизамиқ, тепки, менингит каби қатор касалликлар, шунингдек, айрим дори препаратлари ва атроф-муҳитнинг зарарли таъсири, биринчи галда, шовқин-сурон карликнинг асосий сабаби ҳисобланади”, — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди