07:00 / 09.03.2020
3 868

Ўзингизга ёмон деб ўйлаган нарса шояд сиз учун яхши бўлса

Ўзингизга ёмон деб ўйлаган нарса шояд сиз учун яхши бўлса

Улкан тажриба, ҳурмат ва мансабга эга доктор билан учрашдим. У менга ёшлигида бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди:
«Мен университет талабаси эдим. Бир куни ўқишга бориш учун таксига ўтирдим. Таксининг барча ўриндиқлари банд эди. Мен ҳайдовчининг ёни: олд ўриндиқни эгалладим.

Ўтиришим билан бир киши келиб эшикни очди. Бир оғиз сўз сўзламади. Кийимимдан ушлаб мени ташқарига тортиб, машинадан чиқариб юборди. Индамай ўрнимга ўтирди. Унинг ёнида дўсти ҳам бор эди.
У менга:
- Укам, туш! - демади. Аллоҳга қасам, агар менга «Туш» деса тушардим. Хафа бўлмасдим. У мени чивинчалик ҳам кўрмади. Пашшани ҳайдагандек қувди.

- Мен ўзимни хўрлангандек ҳис қилдим. Аламимдан ўла ёздим. Аллоҳга қасам, ўша дам ёнимда қуролим бўлса, жаҳл устида уни ўлдиришга тайёр эдим.

Чидаб бўлмас хорлик бу. Тиббиёт университетининг талабаси таксига ўтирса-да, биттаси келиб «ҳа» йўқ, «бе» йўқ ирғитиб юборса-да, индамай ўрнига ўтириб олса?! Қандай бедодлик?!

У ўтирибоқ ҳайдовчига:
- Юр! - деди. Ҳайдовчи ҳам ҳеч нима деёлмай ҳайдаб кетди. Мен яна бошқа машинага ўтириш учун нақд икки соат кутдим. Келди, ўтирдим. Йўлда биз автоҳалокатга учраганларни кўрдик. Зудлик билан қутқариш мақсадида улар томон югурдик. Тасодифни кўрмайсизми, бу ўша мен тушириб юборилган машина эди. Унинг барча йўловчилари: бешовлари ҳам вафот этишганди.

Субҳаналлоҳ!!!
Аллоҳ ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизга ёмон деб ўйлаган нарса шояд сиз учун яхши бўлса