17:50 / 20.03.2020
4 807

Алишер Шодмонов: «Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас»

Алишер Шодмонов: «Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас»
Халқаро пресс клубнинг «Қадамма-қадам» лойиҳасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соғлом овқатланишда туз ва шакарнинг меъёри масаласига тўхталди.

«Туз истеъмоли. Бунга ўрганиб қолганмиз. Эътибор берсангиз, ҳар бир ошхона, ресторанларда столга туз қўйиб қўйилади. Ҳозирда кўп мамлакатларда туз олиб қўйиляпти. Чунки туз, шакар бу – ўлим сабабчиси, оқ ажал ҳам дейилади.

Туз билан овқат албатта мазали бўлади. Аммо у биринчи навбатда организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабларидан ҳисобланади. Гипертония бўлган инсонларда инфаркт, инсульт эҳтимоли юқори бўлади
», – деди Шодмонов.

Соғлиқни сақлаш вазири тузнинг истеъмол учун тавсия этиладиган миқдорини маълум қилди.
«Туз истеъмоли меъёри – кунига 5 грамм. Лекин мен 3 граммни тавсия қилган бўлардим. Чунки биз [истеъмол қилаётган] нонимиз, салатимиздаги тузни ҳисобга олмадик. Тузнинг ортиқча истеъмоли ҳам допинг деб ҳисобланади», – деди у.

Алишер Шодмонов шакар истеъмолига ҳам тўхталиб, аҳоли истеъмол қилаётган қанд миқдори меъёридан ўн баравар кўплигини маълум қилди.
«Шакар биринчи бўлиб қандли диабет касаллигига асосий омил. Шакарнинг миқдори кўпайганида у ошқозонингизда ёғга айланади ва ортиқча вазн ҳамда семизликка олиб келади. Шакарни кўп истеъмол қилиш семизлик, қандли диабетга олиб келса, бу албатта гипертонияни келтириб чиқаради ва бу, ўз навбатида, инфаркт ва инсультга олиб келади.

Оғир масала шундан иборатки, семизлик онкологик касалликларга мойил қилиб қўяди.

Бугунги кунда ширин ичимликлар, кондитер музқаймоқларини севиб истеъмол қиламиз. Умуман, биз истеъмол қилаётган қанд миқдори меъёридан 10 бараваргача ошиб кетяпти
», – дея қўшимча қилди Шодмонов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Алишер Шодмонов: «Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас»