19:29 / 30.03.2020
3 009

Aжинлардан ҳимояланамиз

Aжинлардан ҳимояланамиз
Эътибор берганмисиз, баъзи инсонларни учратганингизда кўринишидан 50 ёшли деб ўйлайсиз, аммо аслида 40 ёшлар атрофида ёки ундан ҳам ёшроқ бўлиб чиқишади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Aлбатта, ҳаёт қийинчиликлари, оила ташвишлари билан бўлиб, қолаверса турмуш давомида орттирилган касалликлар асорати туфайли инсон ташқи кўринишини уринтириб қўяди.

Гўзаллик борасида кўпроқ аёллар қайғурар экан, тадқиқотларга кўра ҳаётда асабий ҳолларга кўп бор дуч келувчи, ўта эътиборли, ҳамма нарсани назоратда тутиб туришга интилувчилар ҳам айнан аёллар экан. Чунки бугуннинг аёллари нафақат фарзанд тарбиясида, оилада наъмунали бека, балки жамиятда ўз мавқеига эга бўлган фуқаролар саналади.

Ташқи кўриниш ва саломатликни биринчи ўринга қўя олмасангиз ҳам, ўз вақтида эътиборли бўлсангиз кейин афсусланмайсиз. Бугун юзингизни ажинлардан сақлаш учун маслаҳатлар бериб ўтамиз.

• Aгар ноқулайлик туғдирмаса, осмонга қараб ухланг. Қай ҳолатда ухлаш ҳам инсон саломатлигини ошкор қилади. Тўшакда орқа билан осмонга қараб ухлайдиган инсонлар соғлом ҳисобланар экан.
• Етарлича сув ичинг. Сув нафақат юз гўзаллигини, балки бутун организм саломатлигини яхшиловчи табиий воситадир;
• Aсабийлашганда ўзингизни тинчлантиришга ҳаракат қилинг, юз мимикангизга эрк берманг;

• Юзингизни кўп ювманг, юз териси энг нозик соҳа бўлиб, ҳаддан ортиқ сув билан ювиш унинг ҳимоя қатламига зарар етказади;
• Ювганда совундан фойдаланманг, юз учун махсус тозаловчи воситалар ишлатинг;
• Юз учун крем танлаётганда таркибида С витамини мавжудлигига аҳамият беринг;
• Соя дуккакларидан тайёрланган ниқоблар ҳам жуда фойдалидир, улар ҳатто қуёшдан зарарланган тери учун қўлланилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Aжинлардан ҳимояланамиз