Коронавирус инфекцияси кўплаб ҳомиладор аёлларнинг туғиш режаларини ўзгартириб юборди ва ҳатто янги чақалоқларнинг уйда дунёга келишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги сурат 10 кун олдин ижтимоий тармоқларда қалбларни забт этган. Кичик Фаолан 14 март, шанба куни Ирландиянинг Дрогхеда шаҳрида туғилди. Бобоси биринчи набирасини деразадан кўришга муваффақ бўлди. У кичкинтойга ойнадан 10 дақиқа тикилиб турди. Гўдакни кўриб турган, аммо бир муддат уни ушлаб, кўтариш бахтидан мосиво бўлиш бобоси учун жуда оғир ҳолат, дейди онаси Эмма Диллон Галлагҳер.
Буюк Британияда янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари сингари, Эмма ва унинг эри Майкл 14 кун давомида алоҳида яшашди, оила аъзолари ташриф буюрганларида эса дераза олдида навбат билан туришди. Юқоридаги уч авлоднинг масофавий суратига ижтимоий тармоқларда 730.000 like босилди.
Бугунги кунда коронавирус инфекцияси туфайли бундай ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда. Туғруқ жараёнини жарроҳлик операцияси билан ўтказувчи оналар бу ҳолатдан кўпроқ азият чекмоқда. Уларнинг саломатлигига уй шароитида қатъий эътибор қаратилиб, туғруқ жараёни имкон бўлса уйда ёки назорат остида касалхоналарда ўтказилмоқда. Заруратга кўра она ва унинг яқинлари карантин ҳолатига олинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди