19:53 / 06.04.2020
2 919

Ниқоб билан ҳимояланишда эътибор бериш керак бўлган 5 жиҳат

Ниқоб билан ҳимояланишда эътибор бериш керак бўлган 5 жиҳат
Фото: Elle
Ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланишда риоя қилиниши керак бўлган энг асосий қоидалардан бири ҳисобланади. Ниқоб ишлатишда нималарга эътибор бериш керак? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

1. Ниқоб тақишдан аввал қўлингизни ювишни унутманг!
Ниқобни тақиб кўриш учун қўлингизни юзингизга олиб борганингизда вирус билан зарарланиш эҳтимоли катта бўлишини ёдда тутинг. Иложи борича ниқоб билан ёпмоқчи бўлган юз қисмига қўлингизни теккизманг, акс ҳолда ҳимояламоқчи бўлган қисмингизга билмаган ҳолда бактерия тушишига сабабчи бўласиз.

2. Ниқоб таққанда унинг нафақат оғиз ва бурунни балки иякни ҳам ёпганига ишончингиз комил бўлсин!

Фото: Elle
Мато бурун шиллиқ қаватини ҳамда иякни яхшилаб ёпган бўлиши керак.

3. Нафас олишга қаршилик қилмаслиги керак!

Фото: Elle
Ниқоб тақилгач, нафас олиб ва чиқариб кўринг. Ҳимоя нафас олишингизга қаршилик қилмаслиги керак. Шу билан бирга, агар сиз ҳаддан ташқари кўп ҳаво чиқаётгани ёки кираётганини сезсангиз, унда матони бироз торайтиринг.

4. Ниқобни қоидага биноан ечинг!

Фото: Elle
Энг кўп йўл қўйиладиган хато — бу ниқобни шартта юздан тортиб олиш. Бундай усул билан сиз вирус юқишига шароит яратган бўласиз. Ниқобни қулоқнинг орқа томонидаги қисмидан, эҳтиёткорлик билан, рўмол ва шарфларда ҳам шу тартибда ечиш керак бўлади.

5. Такрор ишлатиш мумкин бўлган ниқобларни ювишни унутманг!
Агарда сиз такрор ишлатилиши мумкин бўлган ниқобдан фойдаланаётган, айниқса, уни таққанингизда йўталган ёки аксирган бўлсангиз, уни дарҳол қайноқ сув билан ювишни унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ниқоб билан ҳимояланишда эътибор бериш керак бўлган 5 жиҳат