
Фото: «Chayxona.uz»
Ифторлик дастурхонини тансиқ таом билан безашни истаган, аммо нима пиширишга боши қотганлар учун қовурма манти рецептини ҳавола этамиз.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Гўшт — 500 гр
- Пиёз— 300-400 гр
- Туз ва зираворлар —таъбга қараб
Хамирига:
- Илиқ сув — 1 пиёла
- Ун — 500-600 гр
- Туз
Тайёрланиш жараёни:
- Хамир учун керакли маҳсулотларни қўшиб хамир қоринг, устини ёпиб 1 соат тингани қўйинг.
- Пиёз ва гўштни майда тўғраб, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
- Хамирни мантига керакли шаклда ёйинг.
- Хамир бўлакларини гўштли аралашма билан тўлдиринг.
- Товага ёғ солиб қиздиринг. Ёғ, мантилар товага солинганида устини қоплаши керак.
- Яхшилаб қовуриб олгач, устини ёпиб паст оловда димланг.
- Тайёр мантиларни қатиқ ёки сузма билан дастурхонга тортиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар