Ўзбекистонда 20-олтин медаль! Жасурбек Жайсунов финалда зафар қучди

Ўзбекистонда 20-олтин медаль! Жасурбек Жайсунов финалда зафар қучди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медаль қўшилди. Бугун, 2 октябрь куни таэквондо WT бўйича миллий жамоа аъзоси Жасурбек Жайсунов чемпионликни қўлга киритиб, мамлакатимизга 20-олтин медални тақдим этди.

Мусобақада -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жайсунов барча босқичларни муваффақиятли босиб ўтиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда Хитой Таипейи вакилига қарши даянга чиққан ҳамюртимиз ишончли ҳаракатлари билан рақибини мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди.

Таэквондочиларимиздан яна бир медаль

Эслатиб ўтамиз, ушбу кун доирасида аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳам терма жамоамиз совриндорлар қаторидан жой олди:

  • -67 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Озода Собиржонова муваффақиятли иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйган эди.

Жасурбек Жайсуновнинг мазкур ғалабаси Ўзбекистон делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги муваффақиятини янада мустаҳкамлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар